А Сериянинг 30-турида “Каоьяри” ўз майдонида тўғридан тўғри рақобатчиси “Верона”ни қабул қилди. Ҳар икки жамоа юқори дивизиондаги жойини сақлаб қолиш учун курашаётган боис фақат ғалаба учун тўп тепди.
Кутилмаганда Клаудио Раньери Ўзбекистон миллий терма жамоасидан жароҳат билан қайтган Элдор Шомуродовни бошланғич таркибга майдонга туширди. 28 ёшли ҳужумчимиз ҳам ўзига берилган имкониятдан фойдаланиш учун анча фаол ўйнади.
Бироқ, танаффусдан кейин Шомуродов ўз ўрнини жамоадоши Николас Виолага бўшатиб берди. Беллашувда ҳар икки томон бир бирининг дарвозасини бир маротабадан ишғол қилди ва ўйин 1:1 ҳисобида дуранг билан якунланди.
Учрашувдан кейин Клаудио Раньери журналистлар билан суҳбатда ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтди.
- Ўйин қандай бўлди?
- Жуда қийин кечди. Биз қарши ҳужумларда ўйнамоқчи эмасдик, лекин ўхшамади. Лекин бахтиёрман, ғалаба қозона олмаганингдан кейин, ютқазиб қўймаслик муҳим аҳамият касб этади. Рақибни табриклашим керак, улар жуда зўр ўйнади. Биз ҳам қолишганимиз йўқ. Ўйинга қайта олганимиз, ҳали жонимиз борлигидан ва учрашувларда охиригача кураша олишимиздан далолат беради.
Мен Шомуродовга ачинаман. Биринчи бўлимда энг яхши ўйин кўрсатаётган ҳужумчини танаффусда заҳирага олишимга тўғри келди. Биз рақиб ҳимоясини ёриб ўтишимиз керак эди, лекин улар иккинчи қаватда яхши ўйнайдиган ҳужумчиларимизга қарши кучли ҳимояланишди. “Верона” жуда эҳтиёткорона ўйнади ва улар ҳужумчиларимизга ўзини кўрсатиш имконини бермади.
Виола ҳужум ва ярим ҳимояни боғлаши учун Шомуродовнинг ўрнига уни майдонга туширдим. Сулеймана ва Ористанио ўйинидан ҳам қониқдим. Қўлга киритилган бир очко ҳам ижобий натижа.
- Гаэтанонинг аҳволи қандай?
- Мен юқори даражадаги тайёргарлиги сўроқ остида бўлган ўйинчиларни майдонга ташлагим келмайди. Виолани шиддатли ўйинчи экани учун майдонга туширдим, Гаэтанонинг саломатлигини хавф остига қўйишни истамадим.
- Нега “Кальяри” яхши ўйнаш учун аввал “тарсаки” емоқда?
- Энди бу масала бизни безовта қила бошлади. “Верона” шиддатли ўйин кўрсатади. Бу олдиндан маълум эди. Биз уларнинг ярим ҳимоясини ортга қолдирмоқчи бўлдик. Лекин улар кучлироқ ўйнади.
- Сулемана ҳақида нима дейсиз?
- У ажойиб ўйинчи. У энг керакли пайтда жароҳат олганди, лекин икки баравар кучли бўлиб қайтди. Мен унинг тўпни олиб қўйиш қобилиятига қойил қоламан.
Мен барча футболчиларимга ишонаман. Биз ҳар қандай рақибга қарши ўйнашни уддалашимиз керак.
- Ютқазиб қўйишдан қўрқдингизми?
- Биз ҳар доим ғалаба учун тўп тепишимиз керак. Ютқазиб турганингда дуранг натижа ҳам қониқтиради. “Верона”нинг кучи қандай эканини биладиганлар кам. Биз ажойиб ўйин ўтказдик. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организмда қайси турдаги витамин етишмаётганини қандай аниқлаш мумкин?
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади