Қозоғистон Премьер-лигасининг учинчи турида амалдаги чемпион “Ордабаси” ўз майдонида “Қайрат”га 1:2 ҳисобида мағлубиятга учради. Ўйинда меҳмонлар дарвозасини ишғол қилган Жасурбек Яхшибоев жамоасини мағлубиятдан қутқара олмади.
Клуб раҳбарияти бу сенсацион натижани ҳазм қила олмаяпти. Қозоғистон оммавий ахборот воситаларининг ёзишича, “Ордабаси” хўжайинлари беларуслик бош мураббий Александр Седневни истеъфога чиқармоқчи бўляпти.
Раҳбариятнинг жумбушга келишига жамоа кетма-кет иккита ўйинда очко йўқотгани сабаб бўлгани айтилмоқда.
“Ордабаси” аввалги турда аутсайдерлардан бир “Атирау” билан очко бўлишган эди.
Александр Седнев ўтган йили “Ордабаси”ни клуб тарихида илк бор мамлакат чемпионлигига олиб келган эди.
Чемпионлик мавсумида беларуслик мутахассис қўл остида икки ҳамюртимиз – Шаҳбоз Умаров ва Бобур Абдухолиқов тўп тепди. Мавсум якунлангач, Бобур ўзини тарбиялаган “Насаф”га қайтишга қарор қилди. Шаҳбоз эса, фаолиятини Чимкент клубида давом эттирадиган бўлди.
Бобур Абухолиқов ўрнини яна бир ҳужумкор футболчимиз Жасур Яхшибоев эгаллади.
Бу уч нафар футболчимиз Беларусь чемпионатида “Энергетик-БГУ”даги муваффақиятли ўйинлар орқали хорижлик мухлису мутахассислар назарига тушган.
Жорий чемпионатда Шаҳбоз ҳам, Жасур ҳам ўз иқтидорини намойиш этиб келмоқда. Премьер-лига ўйинларида Яхшибоев дастлабки учта ўйинда иккита гол ва битта ассист муаллифи бўлди. Умаров эса, ўз ҳисобига биттадан гол ва голли пас ёздириб қўйди.
Ҳар икки футболчимиз Ўзбекистон миллий терма жамоасига номзод ўйинлардан ҳисобланади.
Бундан ташқари, Қозоғистон Премьер-лигасида яна икки нафар ўзбекистонлик чарм тўп устаси тўп тепмоқда.
“Қайрат” мавсум бошланишидан олдин Россиянинг “Нижний Новгород” жамоасида кейинчалик трансфер ҳуқуқини тўлиқ сотиб олиш имконияти билан Иброҳимхалил Йўлдошевни бир мавсумга ижарага олди.
Истеъдодли ҳимоячимиз “Қайрат”нинг асосий таркибида мунтазам ўйнаб келмоқда.
Шунингдек, тажрибали ҳужумчи Шоҳназар Норбеков ҳам бу йилдан эътибор қўшни мамлакат чемпионатида ҳаракат қилмоқда. Ўзбек ҳужумчиси хизматларига “Қайсар” жамоаси қизиқиш билдириб, уни ўз сафига қўшиб олди.
Умаров ва Яхшибоев ўйнаётган “Ордабаси” раҳбарияти тез орада Александр Седнев келажаги бўйича якуний қарорини эълон қилиши кутилмоқда. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организмда қайси турдаги витамин етишмаётганини қандай аниқлаш мумкин?
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади