16:50 / 04.04.2024
222

Арман Царукян: "Мен ҳар куни у билан реванш жанги ҳақида ўйлайман"

Арман Царукян: "Мен ҳар куни у билан реванш жанги ҳақида ўйлайман"
Енгил вазн (70,3 кг) тоифасидаги UFC жангчиси Арман Царукян дивизионнинг амалдаги чемпиони Ислом Махачев билан реванш жангини ўтказиш истамоқда. Маълумки, 2019 йил апрель ойида Арман UFC даги илк жангида ҳакамларнинг қарори билан доғистонликка ютқазиб қўйганди.

"Мен ҳар куни Махачев билан реванш ҳақида ўйлайман. Баъзида шундай деб ўйлаб қоламан: мен аввал, Чарльз устидан ғалаба қозонаман ва сўнгра Ислом Махачевга қарши жанг қиламан", - деди Царукян.

Эслатиб ўтамиз, 14 апрель куни АҚШ нинг Лас-Вегас шаҳрида бўлиб ўтадиган "UFC 300" юбилей турнирида Царукян (21-3) октагонда собиқ чемпион Чарльз Оливейра (34-9-1 N/C) билан тўқнаш келади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Арман Царукян: "Мен ҳар куни у билан реванш жанги ҳақида ўйлайман"