23:21 / 04.04.2024
99

Суперлига. “Андижон” сафарда “Локомотив” устидан ғалаба қозонди

Суперлига. “Андижон” сафарда “Локомотив” устидан ғалаба қозонди
Фото: “Локомотив”
Футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасининг 5-туридан ўрин олган “Локомотив” ва “Андижон” ўртасидаги баҳс 4 апрель, пайшанба куни бўлиб ўтди.

Учрашувнинг биринчи бўлимида дарвозалар ишғол этилмади. Иккинчи бўлимда эса “Андижон” ҳисобни очди. 55-дақиқада Исломбек Маматказин ўз номига гол ёздириб қўйди.

70-дақиқага келиб, андижонликлар футболчиси Шаҳром Самиев ҳисобни ишончли кўринишга олиб келди. Фақатгина 85-дақиқада Сардор Абдунабиев ҳисобни қисқартиришга муваффақ бўлди.

Ўйин якунигача шу ҳисоб сақланиб қолди. Шу тариқа “Андижон” сафардаги ғалабани расмийлаштирди. Бугунги ўйиндан сўнг Суперлига жадвали қуйидагича кўриниш олди:

“Локомотив” – “Андижон” 1:2
Голлар
: 0:1 — 55 Исломбек Маматказин, 0:2 — 70 Шаҳром Самиев, 1:2 — 85 Сардор Абдунабиев.
“Локомотив”: 32. Суҳроб Султонов, 2. Абдулазизхон Абдурашидов, 4. Иван Рогач, 8. Дамян Крайишник, 10. Иван Булатович (27. Собит Синдаров, 85), 14. Дилшод Комилов, 15. Жасур Ҳакимов (7. Сардор Абдунабиев, 66), 17. Санжар Турсунов, 22. Муҳаммаданас Ҳасанов, 26. Абдуллоҳ Йўлдошев, 55. Анзур Исмоилов (11. Иззатилла Абдуллаев, 75).
“Андижон”: 72. Игор Литовка, 5. Абдулвоҳид Ғуломов, 7. Шерзод Эсанов (8. Фарҳодбек Бекмуродов, 79), 9. Леван Арвеладзе, 13. Сардорбек Азимов, 15. Владимир Бубаня, 17. Фарҳод Соҳибжонов (31. Демир Имери, 79), 26. Муҳаммадкарим Тоиров, 28. Ислом Маматказин, 51. Лука Згурский (99. Шаҳром Самиев, 61), 71. Бектемир Абдуманнонов.
Огоҳлантиришлар: Лука Згурский (32), Ислом Маматказин (38), Иван Рогач (54).

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Суперлига. “Андижон” сафарда “Локомотив” устидан ғалаба қозонди