date
views 6 818

Олимпиада совриндори Муроджон Аҳмадалиевга Намангандан икки хонали хонадон калити берилди

Олимпиада совриндори Муроджон Аҳмадалиевга Намангандан икки хонали хонадон калити берилди

Рио-де-Жанейро шаҳрида ўтказилган Ёзги Олимпия ўйинларида Наманган бокс мактаби тарбияланувчиси Муроджон Аҳмадалиев бронза медалини қўлга киритди.

Боксчига мазкур ютуғи учун Президент томонидан "Малибу" автомашинаси совға қилинди. Бу ҳақида Наманган вилоят ҳокимлигининг ахборот хизмати берган маълумотга асосланиб "Кун" хабар қилди.

30 август куни ушбу автомашинада пойтахтдан йўлга отланган Муроджон Аҳмадалиев Наманганда байрамона кайфиятда, олқишлар билан кутиб олинди. Наманган вилояти ҳокимлигида ғолиб спортчини шарафлаш маросими ташкил қилинди. Унда вилоят спорт жамоатчилиги вакиллари, устоз мураббийлар, спортчи ёшлар иштирок этди.

Вилоят ҳокими, Олий Мажлис Сенати аъзоси Хайрулло Бозоров йиғилганларни истиқлолнинг 25 йиллик байрами билан самимий табриклади. Муроджон Аҳмадалиевни энг нуфузли спорт мусобақасида эришган бронза медали, "Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи" фахрий унвонига сазовор бўлгани билан қутлади.

Тантанали маросимда иқтидорли боксчига вилоят ҳокимлиги томонидан Наманган шаҳрининг Бобуршоҳ кўчасида барпо этилаётган кўпқаватли уйдан икки хонали хонадон калити берилди. Спортчининг ота-онаси Қаҳҳоржон Аҳмадалиев, Ойшахон ая Фаёзовага, 77 ёшли бувиси Тўхтахон ая ҳамда устоз-мураббийлари Илҳомжон Мирзаҳолов, Қобилжон Каримовга қимматбаҳо эсдалик совғалари топширилди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Олимпиада совриндори Муроджон Аҳмадалиевга Намангандан икки хонали хонадон калити берилди