11:25 / 11.04.2024
441

Ҳусанов энг тезкор, Шомуродов қаҳрамон, Яхшибоев энг зўри...

Ҳусанов энг тезкор, Шомуродов қаҳрамон, Яхшибоев энг зўри...
Ўзбек футболи тарбияланувчилари легионер сифатида хориж мамлакатлари лигаларида муваффақиятли тўп тепаётгани ўзбекистонлик ишқибозларни хушнуд этади.

Чунки навбатдаги жаҳон чемпионатига чиқиш учун курашаётган миллий терма жамоамиз фаолиятида легионер ўйинчилар муҳим аҳамият касб этади ва қозонилаётган ғалабаларда уларнинг ҳиссаси катта бўлмоқда.

Абдуқодир Ҳусанов (“Ланс”)

Франция футболини ёритаётган мутахассислардан бири Лорен Мазурь “Ланс” жамоасининг энг тезкор ўн нафар футболчиси рўйхатини эълон қилди. Унга кўра, лансликлар таркибида энг катта тезлик қайд этган икки футболчидан бири Абдуқодир Ҳусанов бўлди.

Легионеримиз билан бирга колумбиялик ҳимоячи Жоаннер Чавес соатига 35,54 километр тезликда югурган.

“Ланс”нинг энг тезкор футболчилари ўнлиги қуйидагича кўриниш олди:

Элдор Шомуродов (“Кальяри”)

28 ёшли ҳужумчимиз кейинги пайтда жамоаси жонига кўп бор оро кирмоқда. Бу гал “Аталанта”га қарши ўтказилган баҳсда Элдорнинг ассисти ҳисоб тенглашишига ва “Кальяри” футболчиларининг курашга қайтишига сабаб бўлди.

Статистика мутахассислари Шомуродов А Сериядаги сўнгги ассистини 2023 йилнинг 11 декабрида “Сассуоло”га қарши ўйинда амалга оширгани ва учинчи голли пасини узатиши учун қарийб тўрт ой керак бўлганини эълон қилди.

Адолат юзасидан айтиш керакки, Элдор бу ойларнинг катта қисмини жароҳатдан тикланишга сарфлаб юборди.

Майдонга қайтиши билан голлар ва ассист билан жамоасига катта ёрдам бера бошлади ва “Кальяри”нинг хавфли ҳудуддан узоқлашишида легионеримизнинг ҳиссаси катта бўляпти.

Жасур Яхшибоев (“Ордабаси”)

Қозоғистон Премьер-лигасининг амалдаги чемпиони “Ордабаси” футболчисига айланган Жасурбек Яхшибоев жамоасининг асосий тўпурари мавқеига кўтарилди.

Тўртинчи турда ҳамюртимизнинг мураккаб вазиятда бўлишига қарамай, сафар учрашувида “Турон” дарвозасини ишғол қилгани, чимкентликларга уч очко келтириб, “Ордабаси”ни мусобақа жадвалида учинчи поғонага кўтарди.

Жасурнинг ўзи чемпионатдаги голлари сонини учтага етказиб, тўпурарлар пойгасида пешқадамлик қилаётган Идрис Умаев ва Евгений Березкинга етиб олди.

Энг фойдали ўйинчилар рейтингида ҳам ушбу уч футболчи бир хил натижа – учтадан гол ва биттадан ассист билан пешқадам бўлиб турибди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ҳусанов энг тезкор, Шомуродов қаҳрамон, Яхшибоев энг зўри...