“Пари Сен-Жермен”нинг собиқ юлдузлари Лионель Месси ва Неймар Париж клубида ўйнаган даврда жамоа ҳужумчиси Килиан Мбаппе билан муносабати кўнгилдагидек бўлмагани ҳақида кўп маълумотлар тарқатилган. L’Équipe нашри бу ҳолатга ўзига яраша сабаблар борлигини маълум қилди.
Манбанинг таъкидлашича, Месси ва Неймар клуб раҳбариятининг Килиан Мбаппега берган ваколатларидан ҳайратга тушган.
Бошида Мбаппенинг Неймарга бўлган муносабати жуда яхши бўлган. Кейинчалик улар орасида келишмовчилик чиқа бошлади. Франциялик форвардга бразилиялик юлдузни ўз вазифаларини мукаммал даражада адо этишга ҳаракат қилмаётшани ёқмаган.
Неймар ПСЖда 2017-2023 йиллар давомида тўп тепган. Месси 2021 йилдан бошлаб икки йил тўп сурган.
Килиан Мбаппе 2017 йили “Монако”дан ижарага олинган ва бир йилдан кейин тўлиқ трансфер қилинган.
Аввал ҳам Килиан Мбаппега Париж клубида жанубий америкалик футболчиларнинг таъсир доираси кучли экани ёқмас эди. Кейинчалик клуб улардан бир нечтасидан воз кечишига тўғри келди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Хитой Япония ва саккизта давлат фуқароларига визасиз режимни жорий этади
Россия Украинага “зудлик билан” маҳбусларни алмашишга тайёрлигини билдирди
Песков АҚШнинг амалдаги маъмуриятини Украинадаги вазиятни кескинлаштиришда айблади
"Йиртқич" овга чиқди...
Комил Алламжоновга суиқасдда гумонланиб 5 киши қамоққа олинди
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”
Сингапурда жаҳон шахмат тожи учун баҳс бошланди
Ўзбекистон ва Хитой ўртасида виза тартиби янада эркинлаштирилиши мумкин