Россия кубогининг ярим финалида Москванинг ЦСКА клуби Калининграднинг “Балтика” жамоасини икки ўйин натижасига кўра 3:0 ҳисобида мағлуб этиб, финалга чиқди.
Москвада ўтган жавоб ўйинининг қаҳрамонларидан бири Аббосбек Файзуллаев бўлди. 20 ёшли ҳужумкор футболчимиз бу гал ҳам жуда фаол ўйнади.
Мезбонлар беллашувнинг 34-дақиқасида пенальтидан ҳисобни очишга муваффақ бўлди. “Балтика” футболчилари ҳали ўзини ўнглаб олмасидан ҳужумга қўшилган Аббосбек Файзуллаев жамоасининг иккинчи тўпини киритди.
Шу тариқа, жамоасининг 2:0 ҳисобидаги ғалабасини таъминлаб, ЦСКАнинг финалга чиқишига катта ҳисса қўшган легионеримиз Россия кубогидаги голлари ҳисобини ҳам очди. Бундан ташқари, Аббосбек ушбу турнир доирасида аввалги учрашувларда жамоадошларига учта голли пас ҳам узатгани қайд этилган.
Ғалабали ўйиндан кейин Аббосбек Файзуллаев ўз фикр-мулоҳазалари билан ўртоқлашди.
- Муҳим ҳисобланган кубок ўйинида майдонга чиқиб, ғалаба қозонишимиз керак эди. Стадионга келиб, ажойиб муҳит яратган мухлисларимизга раҳмат, бу бизга ёрдам бўлди.
- Олдинда “Зенит” – “Спартак” ўйини бор. Кейинги босқичда қайси жамоа рақиб бўлишини хоҳлайсиз?
- Бирортасини танлаш керак, деб ўйламайман. Бу босқичда фақат кучли жамоалар қолган.
Бизга қайси жамоа рўбарў бўлишини унчалик аҳамияти йўқ, асосийси биз ўзимизни яхши томондан кўрсата олишимиз. Энг муҳими, мана шу, - деди Аббосбек Файзуллаев журналистлар саволига жавоб қайтариб.
Эслатиб ўтамиз, ЦСКА клуби Россия кубогининг амалдаги соҳиби ҳисобланади. Агар “армиячилар” бу натижасини яна такрорласа, Аббосбек Файзуллаев ушбу клубдаги дастлабки мавсумидаёқ нуфузли совринни қўлга киритган футболчига айланади. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Хитой Япония ва саккизта давлат фуқароларига визасиз режимни жорий этади
Россия Украинага “зудлик билан” маҳбусларни алмашишга тайёрлигини билдирди
Песков АҚШнинг амалдаги маъмуриятини Украинадаги вазиятни кескинлаштиришда айблади
"Йиртқич" овга чиқди...
Комил Алламжоновга суиқасдда гумонланиб 5 киши қамоққа олинди
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”
Сингапурда жаҳон шахмат тожи учун баҳс бошланди
Ўзбекистон ва Хитой ўртасида виза тартиби янада эркинлаштирилиши мумкин