Ўзбекистон U23 терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе Малайзия устидан қозонилган ғалаба ҳақида фикр билдирди.
– Авваламбор барчани бугунги ғалаба билан табриклайман. Биринчи ўйин ҳар бир жамоа учун қийин ҳисобланади. Бугун жуда муҳим ғалабани қўлга киритдик. Энг муҳими, жароҳатлар йўқ. Тайёргарликда давом этамиз, хатоларимизни кўриб чиқамиз.
Рақиб ҳақида
– Малайзия ҳам яхши ўйин намойиш этди, яхши ҳимояланди. Айтганимдек, бу мусобақада кучсиз жамоа йўқ, ҳамма бу ерга катта мақсад билан келган.
Жамоа кўрсатган ўйин ва имкониятлар ҳақида
– Биз бундан ҳам яхшироқ ўйнашимиз мумкин эди. Бироқ стартлар ҳар доим ҳам осон кечмайди. Ўйин давомида хатолар ҳам қилдик, буни ҳали кўриб чиқамиз. Лекин Малайзия ҳам яхши қаршилик кўрсатди.
Якуний рўйхат, легионерлар ҳақида
– Легионерларимиз бу чемпионатда ўйнашни хоҳлашди, бу албатта бизни хурсанд қилади. Якуний рўйхатга 4 та легионер қўшдик. 2 таси айни пайтда жамоада, яна 2 таси бироз кейинроқ етиб келади. Таркибдан жой олмаган футболчиларга ҳам раҳмат айтмоқчиман. Улар жамоа учун борини беришди, тайёргарлигимизда ҳам муҳим ўрин тутишди.
Қувайтга қарши ротация ҳақида
– Буни кўриб чиқамиз, турнир тақвими жуда тиғиз. Биз ҳамма футболчиларимизга ишонамиз, имконият албатта берилади. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Мигрантларни Россиядан чиқариб юборишнинг янги тартиби таклиф этилди
Москва аэропортларида 1000 га яқин тожикистонлик қолиб кетди
Кўп квартирали уйларда «квартплата»нинг энг кам миқдори тасдиқланди
Петербургда ёнғин вақтида одамларни қутқарган ўзбекистонликка сурат совға қилинди
Сенсация! Афғонистон футзал бўйича жаҳон чемпионатига чиқди!
Саиджамшид Жаъфаров қозоғистонлик рақибини мағлуб этиб, IBA Asia камарини қўлга киритди
Индонезия U-23 бош мураббийи: "Ўзбекистоннинг нега кўп гол уриб, дарвозасидан тўп ўтказмаслигини билиб олдим"
Вадим Абрамов: "Вазифамиз кейинги босқичга чиқиш эди, афсуски, буни уддалай олмадик"