17:45 / 20.04.2024
215

Кувайт U-23 бош мураббийи: "Футболда барча ғалаба қозонишни хоҳлайди, лекин биз етарли тажрибага эга эмасмиз"

Кувайт U-23 бош мураббийи: "Футболда барча ғалаба қозонишни хоҳлайди, лекин биз етарли тажрибага эга эмасмиз"
Кувайт бош мураббийи Эмилиу Пейши Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Турнирнинг дастлабки ўйинида шогирдларимда толиқиш аломатлари юзага келганди. Рақиб жисмонан биздан кучлироқ тайёргарлик кўрганди. Умид қиламанки, келгуси ўйинларда натижамизни яхшилаймиз. Кувайт мусобақада етарли тажрибага эга эмас, шу боис буни нормал ҳолат сифатида қабул қилиш керак. Ўзбекистон билан бир қаторда Малайзия ҳам кучли жамоалар саналади. Футболда барча ғалаба қозонишни хоҳлайди. Бундай ўйинлар орқали тажриба орттиришни мақсад қилганмиз. Гуруҳ босқичи якунига қадар бор кучимизни ишга солишга ҳаракат қиламиз", — деди португалиялик мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, "D" гуруҳи 2-туридан ўрин олган Ўзбекистон U23 - Кувайт U23 учрашуви Тошкент вақти билан соат 20:30 да старт олади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Кувайт U-23 бош мураббийи: "Футболда барча ғалаба қозонишни хоҳлайди, лекин биз етарли тажрибага эга эмасмиз"