18:00 / 20.04.2024
105

Дилшод Раҳматов: «Ўйиндан ўйинга кучайиб борамиз. Мақсадимиз – чемпионлик!»

Дилшод Раҳматов: «Ўйиндан ўйинга кучайиб борамиз. Мақсадимиз – чемпионлик!»
Футзал терма жамоамиз сардори Дилшод Раҳматов Ироққа қарши учрашувдан сўнг қисқа интервью берди.

«Осиё кубогида осон ўйинларнинг ўзи йўқ. Бугунги учрашувда йирик ҳисобда ғалаба қозонганимизга қарамасдан рақиб анча қийинчиликлар яратди. Ўйлайманки, ўйиндан ўйинга кучайиб борамиз. Мақсадимиз — чемпионлик. Шу сабабли кимга қарши майдонга тушишимиздан қатъий назар ғалаба учун ҳаракат қиламиз. Иккита турда олти очкога эга бўлдик, бироқ Саудия Арабистонига қарши учрашувга енгиллик билан қараймиз деб ўйламайман.

Биз ғалабали серияни давом эттиришни истаймиз. Мақсадимиз гуруҳни юз фоизлик натижа билан якунлаш
», — деди терма жамоамиз сардори.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Дилшод Раҳматов: «Ўйиндан ўйинга кучайиб борамиз. Мақсадимиз – чемпионлик!»