18:13 / 21.04.2024
221

Эмилиу Пейши: "Ўзбекистон турнир фаворитларидан бири ҳисобланади

Эмилиу Пейши: "Ўзбекистон турнир фаворитларидан бири ҳисобланади
Кувайт U-23 терма жамоаси бош мураббийи Эмилиу Пейши Ўзбекистонга қарши ўйин (0:5)дан кейинги матбуот анжуманида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Ўзбекистон кучли жамоа ва турнир фаворитларидан бири саналади. Бу каби турнирларда қатнашиш футболчиларимиз учун тажриба орттиришга ва келажакда кучли жамоа шакллантиришга хизмат қилади.

Кучли жамоа шакллантириш учун кўпроқ ишлашимиз керак. Бешта гол ўтказиб юбориш бироз кўнгилсизлик олиб келди, бироқ Малайзияга қарши ўз ўйинимизни кўрсатишга ҳаракат қиламиз.

Рақиб хавфли ҳужумларини чеклаш мақсадида ҳимоявий тактика ишлаб чиққандик, аммо ўйин мобайнида кўп хатога йўл қўйдик.

Иккинчи бўлимда ҳужумкор ўйин намойиш этдик, бироқ Ўзбекистон бўшлиқлардан унумли фойдаланиб, яна бир неча бор дарвозамизга тўп киритди
", — деди португалиялик мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонга қарши мағлубиятдан сўнг Кувайт мусобақа билан эрта хайрлашди. Жамоа 3-турни Малайзияга қарши ўтказади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Эмилиу Пейши: "Ўзбекистон турнир фаворитларидан бири ҳисобланади