23:20 / 23.04.2024
248

Вьетнам футзал термаси бош мураббийи: "Ўзбекистон — турнир фаворити"

Вьетнам футзал термаси бош мураббийи: "Ўзбекистон — турнир фаворити"
Вьетнам футзал миллий терма жамоаси бош мураббийи Диего Жустоцци Ўзбекистонга қарши баҳс олдидан матбуот анжуманида иштирок этди.

"Ўзбекистон турнир учун ҳам тактик, ҳам жисмоний жиҳатдан яхши тайёргарлик кўргани сезилди. Бундай тайёргарлик эвазига улар гуруҳ босқичида 3 та ғалабани қўлга киритди. Ўзбекистон қийин гуруҳдан жой олди. Шунга қарамай, биринчи ўринни эгаллади. Уларнинг мураббийи жуда кучли мутахассис. Рақиб чемпионликка асосий даъвогарлардан бири саналади. Ўйлайманки, Вьетнам футзалчилари ғалаба қозониш учун бор имкониятини ишга солади.

Биз очиқ ўйин намойиш этадиган рақибларга қарши яхши ўйнаймиз, аммо энди бошқа тактикада ҳаракат қилишни бошлаймиз. Агар ғалаба қозонсангиз, давом этасиз, ютқазсангиз, уйга қайтишингиз керак.

Вьетнамлик футзалчилар ўтмишдаги ютуқлар ҳақида ўйлашларини истамайман. Менинг мураббийлик услубим доимо келажакка қаратилган. Вьетнамга келганимда, ўз-ўзимга мазкур жамоанинг ҳамиша ғалаба қозониши ва келажакка ёрқин назар билан қараши учун қаттиқ меҳнат қил ва муваффақият эриш деб айтганман. Яна эслатиб ўтаман, ўтмиш ортда қолди ва бу ҳақда ўйламанг.

Бизда 2024 йилги Жаҳон чемпионатига чиқиш имконияти бор. Худди ўтган ўйинларда бўлгани каби, бу йилги турнирда ҳам шогирдларим кучли рақиб билан тўқнаш келганда юқори концентрацияни сақлаб қолишларини истайман. Шогирдларим ўйиндан ўйинга кучайиб бормоқда, бироқ ушбу босқич ҳал қилувчи аҳамиятга эга ва хато қилишга ҳаққимиз йўқ.

Менда энг кучли таркиб йиғилган ва биз бўлажак ўйинга тайёрмиз", — деди аргентиналик мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон – Вьетнам баҳси 24 апрель куни 19:00 да старт олади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Вьетнам футзал термаси бош мураббийи: "Ўзбекистон — турнир фаворити"