Фото: FIDE
Канаданинг Торонто шаҳрида шахмат бўйича эркаклар ўртасида жаҳон тожи учун номзодлар турнири якунланди. Мусобақада Ҳиндистон вакили, 17 ёшли Гукеш Доммаражу 9 очко жамғаришга муваффақ бўлди ва шов-шувли тарзда 1-ўринни эгаллади.
Ёш шахматчи турнир фаворитлари - америкалик Ҳикару Накамура, Фабиано Каруана ва россиялик Ян Непомняшчийдан ўзиб кетишга эришди.
Энди Доммаражу жаҳон шахмат тожи учун баҳсда хитойлик Дин Лижэн билан ўйнайди. Финал мусобақаси 2024 йил ноябр ойида ўтказилади.
Эслатиб ўтамиз, жаҳоннинг кўпкарра чемпиони, норвегиялик шахматчи Магнус Карлсен номзодлар турнирида иштирок этишдан бош тортди. Буни «курашдан завқ олмай қолгани» билан изоҳлади.
Маълумот ўрнида, ўзбекистонлик шахматчилардан ҳеч ким номзодлар турнирида иштирок этмади.
Шахмат. Торонто-2024, номзодлар турнири.
3-21 апрел.
Якуний ҳолат:
1. Гукеш Доммаражу (Ҳиндистон) – 9 балл
2. Ҳикару Накамура (АҚШ) – 8,5
3. Ян Непомняшчий (Россия) - 8,5
4. Фабиано Каруана (АҚШ) – 8,5
5. Рамешбабу Прагнанандҳа (Ҳиндистон) – 7
6. Видит Гужрати (Ҳиндистон) – 6
7. Алиризо Фирузжоҳ (Франция) – 5
8. Нажот Аббасов (Озарбойжон) – 3,5. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Президент Мирзиёев Москва парадидаги иштирокидан сўнг Тошкентга қайтди
ОАВ: Марказий Осиё давлатлари дронлар билан қуролланмоқда
Зеленский ва Будановни йўқ қилмоқчи бўлган агентлар фош этилди
Россиялик хакер учун 10 миллион доллар ваъда қилинди
ПСЖ дан 30 та зарба, 0 та гол!
Машҳур ёзувчи Стивен Кинг Путин ва Зеленскийга ўзаро муштлашишни таклиф қилди
Олимпиадага чиққан футболчилар қанча мукофот пуллари олгани маълум бўлди
Марьям Тиллаева келажагини Ўзбекистонда кўрмаслиги ҳақида сўзлаб берди