20:03 / 06.05.2024
705

Кападзе Париж-2024 ҳақида: «Шомуродовни чақиришни иложи бўлса, нега бундан фойдаланмаслигим керак?»

Кападзе Париж-2024 ҳақида: «Шомуродовни чақиришни иложи бўлса, нега бундан фойдаланмаслигим керак?»
Ўзбекистон олимпия жамоаси бош мураббийи Темур Кападзе Париж-2024га бориши мумкин бўлган ўйинчиларнинг 35талик кенгайтирилган қайдномасига миллий жамоанинг асосий таркиб ўйинчилари киритилганини маълум қилди.

«Олимпиада йўлланмаси учун кечган Осиё кубогида 23талик рўйхатдан фойдаланган бўлсак, энди Париждаги турнир учун 18 нафар футболчини олиб кета оламиз. Улардан икки нафари дарвозабон бўлса, 16 нафари майдондаги ўйинчилар бўлиши керак. Бу ҳам мен учун ўзига хос бошоғриғи бўлади. Ҳа, миллий жамоа ўйинчиларини 35талик кенгайтирилган рўйхатга берганман. Олимпиада яқинлашгани сари ким қандай ҳолатда бўлишини инобатга олиб, таркиб қисқариб бораверади.

Париж-2024 ўйинлари ФИФА кунларида эмаслигини ҳам инобатга олишимиз керак бўлади. Сабаби яна легионерлар муаммоси чиқиши мумкин. Ҳа, ўша пайт чемпионатлар ҳали бошламаган бўлади, барибир таркиб масаласи Олимпиадага яқин аниқланади. Биз 18 нафар индивидуал кучли, универсал ўйинчини олиб боришимиз керак. Ҳар бир чизиқда иккитадан ўйинчи ололмаслигимиз боис, иккита позицияда ўйнай оладиган универсал ўйинчилар ҳам керак бўлади.

Таркиб учун ёши катта ўйинчилардан кимларни чақирмоқчиман? Кенгайтирилган таркибга миллий жамоа асосий таркибини деярли ҳаммасини қўшдим. Яъни, Сречко Катанец қўл остида ўйнаб юрган 10 нафар асосий ўйинчини рўйхатга киритдим.

Шомуродов борми? Элдор албатта бўлади бундай таркибда. Манимча, Элдор исталган жамоага ёрдам бера олади. Шомуродовни чақиришни иложи бўлса, нега бундан фойдаланмаслигим керак? Битта масала-да, гап – ёши катта ёки кичикда эмас, ҳамма гап – олдимизга қўйилган вазифада ва уни бажаришда!
», - дейди Темур Кападзе «Спорт» телеканалининг «Бизнинг футбол» дастуридаги интервюсида.

Эслатиб ўтамиз, Париж-2024 Олимпиадаси 26 июлдан 11 августга қадар бўлиб ўтади. Ўзбекистон С гуруҳида Испания, Миср ва Доминикан Республикаси билан ўйнайди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Кападзе Париж-2024 ҳақида: «Шомуродовни чақиришни иложи бўлса, нега бундан фойдаланмаслигим керак?»