00:21 / 07.05.2024
193

Машарипов гол урган ўйинда "Истиқлол" камбэк амалга оширди

Машарипов гол урган ўйинда "Истиқлол" камбэк амалга оширди
Эрон чемпионатининг 26-туридан ўрин олган "Истиқлол" - "Зобахан" учрашувида мезбонлар ғалаба қозонди.

"Истиқлол" шарафини ҳимоя қилаётган Жалолиддин Машарипов учрашувни асосий таркибда бошлади. Биринчи бўлим "Зоб Аҳан"нинг ғалабаси билан якун топди. 6 дақиқада Алияри ҳисобни очган эди.

Иккинчи бўлимда Ўзбекистон терма жамоаси ярим ҳимоячиси ўз ҳисобига гол ёздириб қўйди. Машарипов 64 дақиқада гол уриб, ҳисобни тенглаштирди. Чемпионлик учун курашаётган "Истиқлол" учрашувга қўшиб берилган сўнгги дақиқаларда ғалаба тўпини киритди. Бланконинг голи Машарипов жамоасига ғалаба тақдим этди.

Шу тариқа, "Истиқлол" 57 очко билан турнир жадвалида ҳамон пешқадам бўлиб турибди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Машарипов гол урган ўйинда "Истиқлол" камбэк амалга оширди