23:23 / 11.05.2024
134

Тимур Кападзе: "Ёмон ўйнамадик, аммо хатоларимиз туфайли мағлубиятга учрадик"

Тимур Кападзе: "Ёмон ўйнамадик, аммо хатоларимиз туфайли мағлубиятга учрадик"
Суперлига 7-тури доирасида ўтказилган "Олимпик" - "Пахтакор" (1:2) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Тимур Кападзе матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида

- Қизиқарли кечган учрашувда мағлубиятга учрадик. Рақибни ғалаба билан табриклайман. Ўзимнинг жамоам ҳақида гапирадиган бўлсам, жамоа ёмон ўйнамади деб ўйлайман. Айниқса, биринчи бўлимда анча яхши ҳаракат қилдик ва ўйин назоратимиз остида эди. Иккинчи бўлимда эса устунлик тенглашди. "Пахтакор" ҳам анча қўшди. Хатоларни кўриб чиқамиз ва тўғрилаймиз. Умуман олганда, ёмон ўйнадик дея олмайман. Йигитлар ҳаракат қилишди ва улардан миннатдорман.

- Биринчи бўлимда жамоангиз устунлик қилди. Буни ўзингиз ҳам таъкидлаб ўтдингиз, аммо иккинчи бўлимда устунлик сезилмади ва кучлар тенглашди. Жамоангизнинг иккинчи бўлимда ўйини ёмонлашганига нима сабаб бўлди?

- Балки чарчоқ бунга сабабдир. Биринчи бўлимда яхши прессинг қилдик ва ўйинни назорат қилдик. Иккинчи таймда "Пахтакор" ҳам анча ўзига келиб олди ва энди биз қарши ҳужумга ўтадиган бўлдик. Рақиб яхши ҳимояланди дея оламан. Икки таймда ҳам яхши ўйнадик, аммо турли хил футбол намойиш этдик. Танаффусдан кейин жамоалар анча очилди ва вазиятлар пайдо бўла бошлади. Голларни индивидуал хатолар сабабли ўтказиб юбордик. Аутдан ўзатилган тўп, биринчи голга олиб келди. Аутдан гол ўтказиш яхши эмас. Иккинчи голда ҳам бироз тушунмовчилик бўлди, агар вазият сўнгига қадар ўйнаганимизда гол ўтказиб юбормаган бўлар эдик. Ишлашда давом этамиз. Хатоларни тўғрилашимиз керак.

- Осиё кубогидан қайтган футболчилар ва жамоада қолган футболчилар ўртасидаги фарқ сезилмоқдами? Осиё кубогида иштирок этган футболчиларда чарчоқ аломатлари сезилмоқдами? Клубда қолган футболчилар эса қисқа вақт ўйин амалиётисиз қолишди. Таркибдаги футболчиларнинг икки хил ҳолати қанчалик муаммо тўғдирмоқда?

- Узилиш бўлди. Кубок баҳсларидан сўнг орада узилиш бўлди. Боғламлар ва бир бирини тушуниш бўйича кичик муаммолар кузатилган бўлиши мумкин. Бу табиий ҳолат. Осиё кубогидан қайтиб келган футболчиларда жисмоний ҳолат бўйича муаммо йўқ деб ўйлайман. Камчиликларимиз ўйинда яққол кўзга ташланмади. Яхши ўйнадик, аммо ўз хатоларимиз туфайли мағлуб бўлдик.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Тимур Кападзе: "Ёмон ўйнамадик, аммо хатоларимиз туфайли мағлубиятга учрадик"