date

Россиядаги турнирда боксчиларимиз муваффақиятли старт олишди

Россиядаги турнирда боксчиларимиз муваффақиятли старт олишди
Хабар берганимиздек, бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Россиянинг Хабаровск шаҳридаги халқаро турнирда иштирок этмоқда. Мусобақанинг дастлабки кунида 4 нафар ҳамюртимиз рингга кўтарилди ва барчаси ишончли ғалаба билан навбатдаги босқичга йўл олди.

-54 кг: Шаҳзод Музаффаров - Алберт Гатауллин (Россия) 5:0
-60 кг: Дилшод Абдумуродов - Азрак Бабиров (Озарбайжон) 5:0
-67 кг: Руслан Абдуллаев - Денис Габдрафиков (Россия) 5:0
-86 кг: Жасурбек Йўлдошев - Марат Магомедов (Россия) рақиб 3-раундда дисквалификация қилинди.

18 майга қадар давом этадиган ушбу мусобақада Россия, Ўзбекистон, Тожикистон, Қирғизистон, Беларусь, Сербия, Озарбайжон ва Мўғулистондан ташриф буюрган 150 нафар чарм қўлқоп усталари ғолиблик учун жанг қилишади.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Россиядаги турнирда боксчиларимиз муваффақиятли старт олишди