date
views 217

Бокс. Дўсматов ва Музаффаров ишончли тарзда ғалаба қозонди

Бокс. Дўсматов ва Музаффаров ишончли тарзда ғалаба қозонди
Россиянинг Хабаровск шаҳри мезбонлик қилаётган бокс бўйича халқаро “Константин Коротков хотира турнири”нинг иккинчи кун баҳсларида рингга кўтарилган икки нафар ҳамюртимиз ишончли ғалабага эришди.

Жумладан, Шаҳзод Музаффаров қирғизистонлик Нурсеит Аширмаматовга қарши жанг қилди ва 5:0 ҳисобида зафар қучди. Мезбон боксчи Вячеслав Мирзаевга қарши рингга кўтарилган Ҳасанбой Дўсматов ҳам ҳакамларнинг якдил қарорига кўра ғалабага эришди ва кейинги босқичга йўл олди.

Афсуски, машғулот чоғида кичик жароҳат олгани боис Иқболжон Холдоров рингга кўтарилмади. Вакилимиз россиялик Дмитрий Коломоесга қарши жанг ўтказиши лозим эди.

-54 кг: Шаҳзод Музаффаров — Нурсеит Аширмаматов (Қирғизистон) 5:0
-54 кг: Ҳасанбой Дўсматов — Вячеслав Мирзаев (Россия) 5:0
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Бокс. Дўсматов ва Музаффаров ишончли тарзда ғалаба қозонди