22:00 / 22.05.2024
119

Конор Макгрегор Ҳабиб Нурмагомедовнинг октагонга қайтишини кутмоқда

Конор Макгрегор Ҳабиб Нурмагомедовнинг октагонга қайтишини кутмоқда
Икки вазн тоифасида UFC собиқ чемпиони Конор Макгрегор Ҳабиб Нурмагомедовнинг октагонга қайтишини кутмоқда.

Барча унинг қочиб кетган қафасига қайтишини кутади. Бу — қафас, қопқон эса аллақачон қўйилган. Бундан нима чиқаркан, билмадим. Унинг ортга қайтишини кўриш қизиқ бўларди”, — дейди Конор.

Эслатиб ўтамиз, Ҳабиб Нурмагомедов 2020 йилда UFC чемпиони сифатида, 29-0 рекорд билан фаолиятини якунлаган эди.

Макгрегор эса сўнгги жангини 2021 йил июль ойи Дастин Порьега қарши ўтказиб, оёғини синдириб олганди. Порье техник нокаут эвазига ғалаба қозонган эди. Июнь ойида UFC 303 турнирида ирландиялик жангчи Майкл Чендлерга қарши жанг қилади.

Конор ва Ҳабиб ўртасидаги жанг 2018 йил октябрь ойида бўлиб ўтган ва унда доғистонлик жангчи ғалаба қозонган эди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Конор Макгрегор Ҳабиб Нурмагомедовнинг октагонга қайтишини кутмоқда