
"Барселона" сўнгги пайтларда жамоа мухлисларига ажойиб томошалар кўрсатмоқда. Хави январь ойида мавсум якунлангач жамоани тарк этишини эълон қилганидан сўнг Лапорта аввалига узоқ вақт давомида Хавидан қолишини сўради. Хави инкор этмади ва яна бир мавсум жамоани бошқаришга рози бўлди. Аммо мавсум якуни олдидан жамоадаги тушинарсиз вазиятлар мухлисларни ҳайратда колдирди.
Гап шундаки, сўнгги тур олдидан каталонияликлар спорт директори Деку ва мухлисларга таниш Боян Кркич немис мутахассиси Ханс-Дитер Флик билан музокаралар олиб бориш учун Лондонга йўл олишди. Вакиллар Фликнинг розилигини олиб қайтишди. Лекин Ханс "Барселона"да уни қўллаб-қувватлашларига ишониб хато қилади. Сабаби, Испания клуби бошқарув борасида "Манчестер Юнайтед" ва "Челси"дан унчалик фарқ қилмайди.
Хави мавзусига қайтадиган бўлсак, Хави кетиши ҳақидаги хабарлар тарқалиши мухлислар орасида шов-шувлар ва кулгига сабаб бўлди. Кетар экан нега жамоада олиб қолишди? Барчаси Хавининг баёноти билан боғлиқ: Вазият мураккаб ва чалкаш. Илгари мураббий ўйинчиларни орқага қарамасдан танлаган эди, аммо энди ҳамма нарса бошқача. Биз "Реал" ва бошқа Европа жамоалари каби иқтисодий аҳволи яхши бўлган клублардан эмасмиз. Мухлислар буни тушунишлари керак. Бу унвонлар учун курашмаймиз дегани эмас, лекин бизга вақт керак.
Мазкур баёнотдан сўнг Деку ва Лапорта ҳақиқатдан хафа бўлишди. Сабаби, клубнинг молиявий аҳволи ҳаммага маълум. Клуб тўрт йил ичида 613 миллион евро қарзини тўлаши керак, 2032 йилга қадар эса эски ва янги кредитларни тўлаш учун жамоага 1,3 миллиард даромад керак бўлади. Лапорта Хавининг бу гаплари инвесторларни қўрқитиши мумкин деб уйлади. Хави ҳотиржам мураббий эди. Қизил карточкалар ва ножўя ҳаракатлар билан асабий мураббийга айланди. Клуб раҳбарияти Чемпионлар лигаси ва Ла Лигадаги муваффақиятсизликларда мураббийни айблашди ва бунга жавобан клубниниг молиявий ҳолати сабаб экани айтилди. Вазият жуда чалкаш, Хави эса хақ. Ҳаммаси шунчалик жиддийки, хатто инқироз ҳақида эслатиш ҳам мураббийни ҳайдашга сабаб бўлмоқда.
Флик "халоскор" сифатида олиб келинмоқда. Ханс-Дитер "Бавария" билан 19/20 мавсумда Чемпионлар лигасида ғолиб чиқди. Айнан у машҳур плей-офф ўйинида "Барселона" ни 8:2 ҳисобида мағлубиятга учратган эди. Лапорта "Барселона"нинг собиқ ҳимоячиси, "Барселона Б" мураббийи, мексикалик Рафа Маркесга эмас, балки немис мутахассисга кўпроқ ишонмоқда. Сабаби, Флик анча тажрибали мураббий. Бироқ Ханс жамоани қай тарзда тиклай олади? "Барселона" янги ўйинчиларга муҳтож. Левандовски ва Тер Штеген Фликни яхши билишади ва уни яхши қабул қилишлари аниқ. Шундай бўлса-да, жамоа фахрийлари ва ёш футболчиларга Лапортанинг бу қарори ёқмаслиги мумкин.
Жамоадаги ғалати бошқарув кўплаб йирик лойиҳаларни барбод қилди. "Барселона" кўплаб ўйинчиларни рўйхатдан ўтказишда муаммоларга дуч келди. Шунга қарамасдан, Ла Лига кўп нарсага кўз юмди. Негаки, уларга "эл-классико" керак. "Барселона" ҳар доим вазиятдан чиқиб кетади. Бу сафар ҳам шунчаки Хавини айбдор қилиб қўйди. Хави-ку майли, жамоадаги баъзи футболчилар маоши қисқартирилиб, бу пуллар эса жамоани бир неча банкротлардан сақлаб қолди.
Келгуси ёзда спорт директори Деку ва Флик бир қатор трансферларни амалга ошириши кутиляпти. Шу билан бирга жамоадан кетадиганлар ҳам бор. Уругвайлик марказий ҳимоячи Араухо, марказий ярим ҳимоячи Де Йонг ва хаттоки ёш истеъдод Гави ҳам ёзда бошкқа жамоага кетиши мумкин. Бунга Евро-2024 хамда "Копа Америка" хам ўз таъсирини ўтказади.
Қисқаси, бундай чалкашлик ва жамоа ички муҳитидаги вазиятнинг жиддийлигига - футболда пулни бехуда сарфлаганлик учун жазо йўқлиги сабаб бўлмоқда. Собиқ президентлар ва Лапорта ҳам "Барселона"нинг молия бўлимидаги ишларига доим аралашиб келишган. Бундай ҳолатларни текширадиган ҳеч кимнинг йўқлиги жуда ачинарли. Натижада, миллиардлаб пуллар ўзлаштириб юборилган. Хави шуни назарда тутган эди ва ҳақиқатни айтгани учун ишдан олинди.
Бир пайтлар гигант клублардан бири бўлган жамоанинг вазияти бироз ачинарли. Айримларимиз эса ичкаридаги вазиятдан тўлиқ бохабар бўлмай, ҳаммаси жойида, деб юрибмиз. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар