108
“Ал-Ҳилол” пенальтилар сериясида “Ан-Насср”ни мағлуб этиб, Саудия Қирол Кубогини қўлга киритди
Футбол бўйича Саудия Қирол Кубогининг финалида “Ал-Ҳилол” ва “Ан-Насср” 31 май, жума куни ўзаро баҳс олиб борди.
Учрашувнинг 7-дақиқасида Александар Митрович ҳисобни очди. Бўлим “Ал-Ҳилол”нинг кичик устунлиги билан якунланди.
Иккинчи бўлимда эса жамоалар яна хавфли вазиятларни ярата бошлади. Ар-Риёд клуби ҳужумчиси Роналду чалқанча услубда зарба берди, бироқ тўп дарвоза устунига тегди. 56-дақиқада “Ан-Насср” дарвозабони Оспина қизил карточка олиб, майдонни тарк этди.
87-дақиқада “Ал-Ҳилол” аъзоси Ал Булайҳи ҳам қизил карточка олди. 88-дақиқада “Ан-Насср” футболчиси Аҳмед ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлди. 90-дақиқада эса Кулибали ҳам қизил олди. Шу тариқа “Ал-Ҳилол” 9 киши, “Ан-Насср” эса 10 киши бўлиб ўйинни давом эттиришига тўғри келди.
Асосий бўлимларда ғолиб номи аниқланмагач, жамоалар қўшимча бўлимларга мурожаат қилди. Қўшимча бўлимларда эса дарвозалар дахлсиз қолди. Пенальтилар сериясида “Ал-Ҳилол” 5:4 ҳисобида ғалаба қозонди ва Саудия Қирол Кубоги соҳибига айланди.
Саудия Қирол Кубоги
Финал
31 май, жума
“Ал-Ҳилол” – “Ан-Насср” 1:1
Голлар: 1:0 – 7 Митрович, 1:1 – 88 Яҳё.
“Ал-Ҳилал”: Буну, Абделҳамид, Кулибали, Ал-Булайҳи, Лоди (Ал-Шаҳрани, 46), Ал-Фараж (Канно, 74), Рубен Невеш, Ал-Досари (Ал-Ҳамдан, 110), Майкл Ричард (Ал-Брейк, 86; Томбакти, 90), Малком (Ал-Досари, 109), Митрович.
“Ан-Насср”: Оспина, Ал-Ганам, Ал-Авжами, Ал-Амри (Абдулла, 59), Теллес, Яҳё (Ал-Немер, 105), Брозович (Ал-Нажи, 69), Отавио (Ал-Ҳассан, 81), Ал-Ҳайбари, Роналду, Мане (Гариб, 59).
Огоҳлантиришлар: Лоди (22), Отавио (26), Кулибали (28), Ал-Фараж (33), Майкл Ричард (40), Ал-Амри (45+1), Ал-Булайҳи (87), Ал-Шаҳрани (98), Теллес (106), Канно (108), Ал-Ганам (120+1).
Четлатиш: Оспина (56), Ал-Булайҳи (87), Кулибали (90). «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди