"Топ-5" лигаларидаги энг тажрибали футболчимиз Элдор Шомуродов ёзда келаси мавсумни қаерда бошлаш масаласини ҳал қилиши талаб этилади.
Ҳозирги ҳолатда легионеримизнинг келажаги мавҳум бўлиб турган бўлса-да, келаси мавсум олдидан жамоасиз қолмаслиги аниқ. Чунки ҳужумчимиз олдидан вариантлар чиқа бошлади.
Италиялик журналист Жакомо Десси ҳужумчимизга оид маълумот чиқарди. Унга кўра, “Кальяри” раҳбарияти жамоанинг А Серияда қолишида муҳим аҳамият касб этган ҳужумчини олиб қолиш истагида.
Мавсумнинг бошини бўш ўтказган ўзбек легионери чемпионатнинг ҳал қилувчи палласида ўзини кўрсатди. Шомуродов кўп тўп киритмаган бўлса-да, салмоқли голларни урди ва жамоа олдида хизмати катта бўлди.
“Кальяри” ва “Рома” ўртасидаги келишувга кўра, 28 ёшли форварднинг трансфери 10 миллион еврога баҳоланган. Сардинияликлар ижара тўлови сифатида бир миллион евро тўлаб бўлган.
Қолган 9 миллион “Кальяри” бюджетига оғирлик қилаётгани айтилмоқда. Клуб мутасаддилари “Рома” билан музокара олиб бормоқчи. Сардинияликларнинг мақсади белгиланган суммани тенг ярмига қисқартириш.
Рим клубининг Шомуродовга эҳтиёжи йўқ. “Бўрилар” 2026 йилнинг ярмигача шартномага эга бўлган ва ҳар мавсум учун 2 миллион евро атрофида маош олаётган ўйинчидан тезроқ қутилмоқчи. Шу боис, “Кальяри” хўжайинлари пойтахтликлар келишувга кўнишига умид қилмоқда.
Бошқа томондан Элдор даражасидаги ўйинчига ҳар доим талаб бўлган. Гарчи гранд клублар Шомуродовни кузатмай қўйганига анча бўлган бўлса-да, турнир жадвалининг иккинчи қисмидаги бир неча жамоа ҳар трансфер ойнаси очилганида ўзбекистонлик ҳужумчини сўраб, “Рома” эшигини тақиллатиши бор гап.
Италия футболини ёритаётган calciocasteddu.it сайтининг ёзишича, А Серияга қайтган “Парма” жамоаси Элдор Шомуродовга қизиқа бошлади. Пармаликлар таркибни юқори дивизионга мослаштириши кераклиги кундек равшан. Бу борада асосий эътибор дебютант жамоа билан ҳамкорлик қилишга рози бўладиган ва А Серияда тўп тепиш бўйича тажрибаси бор ўйинчиларга қаратилади.
Элдор Шомуродов эса, Италия чемпионатида “Женоа”, “Рома”, “Специя” ва “Кальяри” сафида юздан ортиқ учрашувда қатнашиб, етарли малака тўплаб улгурган.
Яқинда “Парма” клуби ўзбекистонлик бошқа футболчи – ЦСКА етакчисига айланган Аббосбек Файзуллаевни ўз сафига қўшиб олмоқчи экани ҳақида ушбу клуб фаолиятини ёритиб келаётган Parmalive нашри хабар тарқатган эди.
Демак, ёзги трансферлар даврида Италия бозорини диққат билан кузатишимизга тўғри келади. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди