123
Тимур Кападзе: "Малига қарши ўйинлар Олимпиада иштирокчиларининг қандай даражада эканини чамалаб олишга ёрдам беради"
Ўзбекистон ОТЖ бош мураббийи Тимур Кападзе Малига қарши ўтказиладиган ўртоқлик ўйинига бўлаётган тайёргарлик, Олимпия ўйинлари ва бошқа мавузлар ҳақида гапирди.
– Тайёргарлик ҳақида гапирсангиз?
– Тайёргарликни бошладик. Икки кундан бери йиғиндамиз. Ўйинга тайёргарлик кўряпмиз. Ҳамма соғ-саломат. Ҳамма ҳар хил формада етиб келди. Икки кун давомида йиғинга келган ўйинчиларни жисмоний ҳолатини тўғирлашга киришганмиз. Биз учун бу ўйинлар тажриба беради. Мали Африка жамоаси, уларнинг даражасини кўриб оламиз. Мали Олимпиада иштирокчиси, бу ўйин бизга Олимпия ўйинлари иштирокчиларини қандай даражада эканини чамалаб олишга ёрдам беради.
– Миллий терма жамоа билан бир вақтда йиғин ўтказиляпти. Жамоани яна тўлиқ йиға олмадингиз. Шу ҳақида гапирсангиз...
– Бошқа иложимиз йўқ. Терма жамоа ҳар доим устун. Уларда асосий ўйинлар бор. Ўйлайманки, Олимпиадага қадар тўлиқ таркибда йиғин ўтказамиз.
– ОТЖ учун олинаётган роликда Элдор Шомуродов иштирок этди. Бу Элдорни Олимпиадада кўришимизни англатадими?
– Нафақат Элдор, бошқа легионерлар ҳам узайтирилган рўйхатда бор. Ҳали вақт бор, олдинда Суперлига ўйинлари бор. Тўғри, Элдор таътилда бўлади, лекин барибир ҳали бир нима деб бўлмайди. 18 талик рўйхат тузишимиз керак. Рақобат бўлади, энг муносибларни таркибга жалб қиламиз.
– Олимпиададаги рақиблар ҳақида гапирсангиз?
– Олимпиадада биринчи марта иштирок этамиз. Биз учун ҳам қизиқ. Рақиб ҳам Испания. Ҳаяжон бўлади. Бу турнирнинг яхши томонлари кўп. Ўйлайманки, турнирга яхши таёргарлик кўрамиз.
– Олимпия ўйинларидан нималар кутяпсиз?
– Олдимизга юқори мақсад қўямиз. Шунга яраша ҳаракат қиламиз. Осон бўлмаслиги аниқ. Биз учун биринчи навбатда тажриба бўлади. Ҳар бир ўйинга муносиб тайёрланамиз. Испания, Миср, Доминикан ҳам кучли жамоалар. Осон ўйинлар бўлмайди. Ҳеч бир рақибдан қўрқмаймиз. Майдонда ҳал бўлади.
– Олимпиада олдидан Францияда йиғин ўтказасизлар. У ерда Янги Зеландияга қарши ўртоқлик ўйини ҳақида хабарлар чиққанди. Яна бир рақиб бўйича янгилик борми?
– Бор. Ҳозир аниқ айта олмайман. Бу масала бўйича иш олиб борилмоқда. ЎФА буни тез орада эълон қилиши кутиляпти. Ҳозир мен аниқ бир нарса дея олмайман. 15 июль кунига рақиб қидирилмоқда. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди