Муҳташам "Бунёдкор" стадионида пойтахтнинг икки гранд клуби - "Пахтакор" ҳамда "Локомотив" жамоалари ўртасидаги Суперкубок учрашуви ниҳоясига етди. Унда "темирйўлчилар" йирик ҳисобда ғалаба қозонишга муваффақ бўлди.
Учрашув тенг курашлар остида бошланган эди. Томонлар навбати билан ҳужум ушютиришган бўлсалар ҳам, ҳисоб биринчи бўлимнинг охирларига келибгина очилди.
Аниқроғи, 37-дақиқада Лутфулла Тўраев узоқ масофадан дарвоза томонидан кучли зарба йўллади. Лобанов эса бу зарба олдида бутунлай ожиз эди, у тўпни томошабин сифатида кузатиб қолди...
Иккинчи бўлим ҳам "Локомотив"нинг ҳужумлари билан бошланди. Бу эса кўп ўтмай ўз самарасини берди. Белгиланган жарима зарбасини Лутфулла Тўраев ажойиб тарзда жарима майдонига узатди. Бу ерда эса Темурхўжа Абдухолиқов ҳимоячидан чаққонроқ ҳаракат қилиб, дарвозани ишғол этди. Темурхўжа собиқ жамоаси дарвозасига урган голини нишонламаганини ҳам алоҳида эътироф этиш жоиз.
Иккинчи гол Вадим Абрамов шогирдларининг руҳини кўтариб юборди ва тез орада учинчи голни ҳам киритишга муваффақ бўлди. Абдухолиқовнинг заргарона узатмасидан сўнг "Локо"нинг россиялик легионери Корян дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб кетди. Лобанов эса уни қўполлик эвазига тўхтатиб қолди ва Эрматов 11 метрлик нуқтани кўрсатди. Пенальтини Русланнинг ўзи ишончли тарзда голга айлантирди.
Ўйиннинг қолган дақиқаларида "Пахтакор" футболчилари вазиятни ўнглаш учун олдинга ташланишди. Бир қатор хавфли ҳужумлар ташкил этилган бўлсада, тўп бугун "Локомотив" дарвозасига киришни истамади.
Аксинча, ҳужумга берилиб кетган Бабаян шогирдларини Марат Бекмаев гол билан жазолади ва ҳисобни шармандали кўринишга олиб келди. Бу вазиятда Жасур Ҳасанов чап қанотдан тўпни бўш қолган Бикмаевга аниқ етказиб берди. Марат эса бундай вазиятда нима қилиш кераклигини жуда яхши билади. 4:0
Шу тариқа, "Локомотив" ўз тарихида илк бор мамлакат Суперкубогини қўлга киритди. Жамоа мухлисларини ушбу соврин билан муборакбод этамиз!
Ўзбекистон Суперкубоги.
"Пахтакор" - "Локомотив" 0:4
Голлар: Лутфулла Тўраев 37, Темурхўжа Абдухолиқов 48, Руслан Корян 55 Марат Бикмаев 89
"Пахтакор": Лобанов, Мерзляков, Кримец, Ораховац, Ҳошимов, Козак (Каримов), Махарадзе (с), Андреев, (Машарипов 58) Искандеров, Сергеев, Алимов .
"Локомотив": Икромов, Мустафоев, Тўхтахўжаев, Яничич, Кападзе, (Ҳасанов) Тўраев, Мирзаев, Зотеев, Ҳасанов (кичик), (Муллажонов 59) Т.Абдухолиқов, Р.Корян (М. Бикмаев78).
Манба: www.uff.uz “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди