UFC’нинг энг яхши жангчиларидан бири, қозоғистонлик Шавкат Раҳмонов ярим ўрта вазн тоифасида амалдаги UFC чемпиони англиялик Леон Эдвардс ва фаластинлик Белал Муҳаммад ўртасидаги жанг ғолибига қарши октагонга кўтарилиш истагини билдирди.
“Жек жароҳат олган, Усмон ва Колби мен билан жанг қилишни хоҳламайди. Леон Эдвардс ва Белал Муҳаммад ўртасидаги жанг ғолиби билан учрашишга тайёрман”, — деб ёзди Шавкат ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.
Эслатиб ўтамиз, Лас-Вегасдаги UFC 296 турнири доирасида бўлиб ўтган сўнгги жангида Шавкат Раҳмонов ярим ўрта вазн тоифасида UFC чемпиони унвонига собиқ давогар Стивен Томпсон билан тўқнаш келган эди. Жанг иккин раунд давом этди ва унда қозоғистонлик жангчи муддатидан аввал ғалаба қозонди. Шавкат Раҳмоновнинг фаолиятида ҳозирча бирорта ҳам мағлубият қайд этилмаган. У 18 та ғалабага эришган ва уларнинг барчаси муддатидан аввал қўлга киритилган. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди