14:40 / 10.06.2024
163

“Uzchess Cup”. Нодирбек Абдусатторов дербида мағлуб бўлди

“Uzchess Cup”. Нодирбек Абдусатторов дербида мағлуб бўлди
Фото: “Uzchess”
Ўзбекистонда илк бор мукофот жамғармаси 166 минг АҚШ долларини ташкил этадиган “Узchess Cуп” турнири қизғин давом этмоқда.

Якшанба, 9 июнь куни турнирнинг 4-тур баҳслари бўлиб ўтди. “Мастерс” гуруҳида Ўзбекистоннинг биринчи рақамли шахматчиси Нодирбек Абдусатторов ҳозирда FIDE рейтингида 60-ўринда жойлашган, Ўзбекистоннинг иккинчи рақамли шахматчиси Жавоҳир Синдоровга қарши дона сурди. Муросасиз ўтган ўйинда Жавоҳир Нодирбек Абдусатторовни мағлубиятга учратди. “Мастерс” гуруҳида иштирок этаётган яна бир шахматчи Нодирбек Якуббоев Магсоодлоо Парҳамни мағлуб этди.

Фото: “Uzchess”
Якуббоев ушбу ғалабадан сўнг 3 очко тўплаб, ҳозирда “Мастерс” гуруҳида етакчиликни қўлга олган. Синдоров 2,5 очко билан 3-ўринни эгаллаб турган бўлса, 4 учрашувдан 2 очко тўплаган Нодирбек Абдусатторов 5-ўринда бормоқда.

“Challangers” гуруҳида қатнашаётган Ўзбекистон терма жамоаси сардори Жаҳонгир Воҳидов Инджич Александар билан дуранг ўйнади. Шамсиддин Воҳидов ва Мустафа Йилмаз ҳам муроса йўлини танлади.

Фото: “Uzchess”
Ушбу гуруҳда сербиялик Инджич Александар — етакчи. Унинг ҳисобида 3 очко мавжуд. Шамсиддин Воҳидов (2,5 очко) ҳамда Жаҳонгир Воҳидовлар (2 очко) мос равишда кейинги ўринларни эгаллаб турибди.

Фото: “Uzchess”
“Futures” гуруҳида Ўзбекистоннинг уч шахматчиси етакчилик қилмоқда. Суяров Муҳаммадзоҳид 4 учрашувдан 3,5 очко тўплаган ҳолда биринчи ўринда бормоқда. Мадаминов Муҳиддин ҳамда Сайдалиев Саидакбар 2,5 очко билан кейинги ўринларни бўлишиб турибди.

Фото: “Uzchess”
Бугун, 10 июнь санасида мусобақанинг 5-тур ўйинлари бўлиб ўтади. Эронлик Магҳсоодлоо учинчи бор ўзбек боксчисига рақиблик қилади. Бу сафар Жавоҳир Синдоров эронлик боксчига қарши ўз имкониятларини синовдан ўтказади. Абдусатторов Грисчук Александерга қарши ўйнаса, Нодирбекларнинг иккинчиси —Якуббоев Шакҳрияр Мамедяровга қарши дона суради.

Мусобақа 15 июнгача давом этади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » “Uzchess Cup”. Нодирбек Абдусатторов дербида мағлуб бўлди