Ўзбекистон ҳамда Мали олимпия терма жамоалари ўртасидаги (1:2) ўртоқлик учрашувидан сўнг мезбон жамоа устози Тимур Кападзе журналистлар саволларига жавоб берди.
- Мағлуб бўлганимиз кайфиятга бироз таъсир қилди. Умуман олганда фойдали баҳс бўлди деб ўйлайман. Чунки Мали яхши "спарринг" рақиб бўла олди. Яхши ҳаракат қилдик, кўпроқ ҳужум уюштиришга уриндик. Бугунги ўйинда биз ҳам ютиб кетишимиз мумкин эди. Биз қўйиб юборган иккита голда ҳам ҳимоячиларнинг хатоси бор. Бу баҳсдан тўғри хулоса чиқарамиз.
- Бу икки ўйинда режаларингиз амалга ошдими?
- Режалар учун барча футболчилар керак бўлади. Катта терма жамоа сафида футболчиларимиз бор. Уларга ҳам имкон бериб кўришимиз керак. Аммо ҳозирги таркибдагиларнинг барчасига имкон бердим. Бу ўйин бизга таҳлил учун яхши имконият бўлди.
- Элдор Шомуродовни Париждаги Олимпиадада кўрамизми?
- Буни эҳтимоли бор. Футболчилар билан гаплашдим, уларда ҳам хоҳиш мавжуд. Францияга фақат 18 футболчи кетади. Қайси позицияга кимдир керак бўлса, албатта имкониятдан фойдаланамиз.
- Иброҳим Ибрагимов майдонга тушиши керак эди, нега у асабийлашиб, заҳирага қайтди?
- У Жасур Жалолиддинов ўрнига майдонга тушиши керак эди. Жасур эса қизил карточка олиб, режаларни ўзгартириб юборди, шунга жаҳли чиқди.
- Халқаро ўртоқлик ўйинларида маҳаллий эмас, четдан ҳакамлар чақириш тўғри бўлмасмиди?
- Қилса бўларди. Аммо бизнинг ҳакамларимиз ҳам яхши даражада. Улар ФИФА рефериси ҳисобланишади. Тўғри, бугунги баҳсда иккала жамоада ҳам ҳакамга саволлар кўп бўлди.
- Жасур Жалолиддинов жудаям агрессив ўйнади. Ўртоқлик ўйини бўлгани туфайли ҳакам уни аяди. Бундай ҳаракатлар расмий ўйинларда терма жамоага панд бериб қўйиши мумкин...
- Жасур ақлли бола. Жалолиддинов бундай ишларни қачон қилиш кераклигини яхши билади. Унга ҳакамнинг қарорлари ёқмагандир... Асосийси бу баҳс бизга фойдали бўлди. Ўртоқлик ўйинидан тўғри хулоса чиқарсак, ҳаммаси жойида бўлади.
- Париж-2024 гуруҳидаги рақиблар ҳақида фикрингиз қандай?
- Гуруҳдаги рақиблар кучли, биз Миср билан ўйнаганмиз, Испания ҳам мағлуб этиб бўлмайдиган рақиб эмас. Ҳаракат қиламиз.
- Айни дамда Суперлиганинг энг яхши футболчиларидан бири бўлиб турган Бектемир Абдуманноновни нега жамоага таклиф қилмайсиз?
- Бектемирни сиз яқиндан таний бошлаган бўлсангиз керак, мен уни анчадан бери биламан. 2 йил давомида бирга ишладик, кейин у "Металлург"га ўтди. Ҳозир у "Андижон"да ўзини кўрсатяпти. Бугунги кунда унинг позициясида яхшироқ футболчилар бор.
- Абдуманнонов гол+пас тизимида 8 очко ишлаб қўйди...
- У стандартларни яхши ижро этади. Яқинда "Андижон"га қарши ўйнадик ва уни кўриб, керакли хулосалар чиқардик. Қисқа қилиб айтадиган бўлсам, уни яхши биламан.
- Малига қарши баҳсда Жалолиддинов бурчак байроқчасини адашиб тепиб юборди, сиз эса кулдингиз...
- "Байроқчани тинч қўй" деб кулишдик. Шошиб қолди шекилли. Бугун Жасур қийин аҳволга солиб қўйди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди