Ўзбекистон футзал миллий терма жамоаси ёрдамчи мураббийи Баҳодир Аҳмедов бўлажак мундиаль олдидан фикрлари билан ўртоқлашди.
"Таиландда ўтказилган Осиё кубоги ҳар қачонгидан кўра қийинроқ кечди, десам хато бўлмайди. Авваллари биз қийинчиликсиз мағлуб этадиган терма жамоалар ҳам етарлича қаршилик кўрсатиб, футзал сир-асрорларини яхши ўзлаштириб олгани барчага аён бўлди.
Эрон хусусида эса, ортиқча таъриф бериш шарт бўлмаса керак. Бу жамоа қандай таркибда бўлмасин ҳар доим кучли саналган. Биз Осиё чемпионатида қатнашиш баробарида бир вақтнинг ўзида Жаҳон чемпионатига ҳам янги мурабий қўл остида тайёргарлик кўриб олдик.
Айтганимдек, футзал қитъамизда тобора оммалашиб бормоқда. Аксарият терма жамоалар бошқарувига Бразилия, Испания ва Аргентинадан мутахассислар жалб этилган. Хориждан мураббийларни олиб келишни ижобий ҳолат сифатида баҳолайман. Сабаби улардан янги методика ва тактик услубларни ўрганиб олиш мумкин. Футзал ўзгариб бормоқда ва шу сабаб ҳам турли услубга эга жамоаларга қарши учрашувлар улкан фойда беради.
Айрим жамоалар маҳаллийлаштирилган легионер футзалчиларга эга. Биз эса бор эътиборимизни ўзимизнинг “қора кўзлар”га қаратамиз. Барибир хоҳлаймизми, йўқми уларнинг мақсади пул ишлаш бўлади. Бизнинг йигитларда эса Ватан туйғуси ҳамиша юқори бўлган. Ўзим футзал ўйнаган пайтларимда ҳам бор эътиборимни байроғимизни баланд кўтаришга қаратганман. Бизнинг ютуғимиз бу ўз ёшларимиздир. Оддий мисол, яқинда таркибида бразилиялик футзалчилар бўлган Қозоғистонни енгишни уддаладик. Демак тўғри йўлдамиз, деб айта оламан.
Бизга яратиб берилган шароит ва имкониятлар аъло даражада. Бунинг учун Президентимиз Шавкат Мирзиёевга, қолаверса, Ўзбекистон футбол ассоциацияси раҳбариятига ташаккур билдирмоқчиман. Биздан фақат яхши натижа кўрсатиш қолди. Ўйлайманки, мундиалда халқимиз, мухлисларимиз олдида юзимиз ёруғ бўлади. Бор имкониятимизни ишга соламиз". “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди