ЖЧ-2026 2-саралаш босқичининг сўнги баҳсида терма жамоамиз Эронга қарши баҳс олиб боради. Биз эса Эроннинг энг машҳур нашрларидан бири фаолият олиб борувчи спорт журналисти Меҳди Мортазавиан билан суҳбатлашдик.
- Бугунги учрашув ҳақидаги фикрингиз? Гуруҳдаги биринчи ўринни эгаллашга ким кўпроқ лойиқ деб ўйлайсиз?
- Барчага салом. Икки жамоа ҳам Осиёда ўз номига эга. Таркиблар анча кучли. Ўзбекистон терма жамоасида таркибида Остон Урунов, Жалолиддин Машарипов каби футболчилар нималарга қодир эканлигини яхши биламан. Эронда эса Меҳди Тареми, Сардор Азмун, Алиризо Бейронванд ва шулар каби кучли футболчилар бор. Бугунги учрашувда ҳужум ва ҳимоя чизиқларида тартиб ўйин масаласини ҳал этса керак.
- Ўзбекистон терма жамоасининг ўйинларини кузатиб борасизми? Ҳозирги таркибимизга қандай баҳо берасиз?
- Ўзбекистонлик футболчиларни бутун Осиёда танишади, Эрон ҳам бундан мустасно эмас. Таркибингизда жисмоний жиҳатдан кучли футболчилар борлигини биламан. Ҳозирги таркибингиз қитъадаги барча жамоаларга бош оғриқ бўла олади.
- Ўзбекистон ва Эрон азалий рақиблар. Биз ҳам ҳар доим Эронга ютқазганмиз. Эрон қайси жиҳатлама Ўзбекистондан устун деб ўйлайсиз ва орадаги фарқ қанчалик катта?
- Ўйин тарафлама икки жамоа бир-бирига анча яқин. Эронда Ўзбекистон терма жамоасини Осиёнинг гранд жамоаси сифатида кўришади. Ўзбекистоннинг маҳаллий чемпионати ҳақида катта маълумотга эга эмасман, аммо терма жамоангизда Шомуродов каби машҳур легионерлар бор. Бу эса даражанинг кўрсатади.
- Қишда бўлиб ўтган Осиё кубогидаги Ўзбекистоннинг иштирокига қандай баҳо берасиз? Ўзингиз ҳам Доҳада бўлдингиз ва барча ўйинларни жонли кузатдингиз.
- Ўзбекистон терма жамоаси қитъа мусобақасида яхши иштирок этди, аммо ҳимоя чизиғи устида яна кўпроқ меҳнат қилиши керак деб туюлди. Ҳозирги бош мураббий ва ушбу таркиб катта салоҳиятга эга эканлигини бутун Осиё кўрди.
- Осиё кубогидан сўнг Эрон терма жамоасида катта ўзгаришлар рўй берди. Бир нечта тажрибали футболчилар терма жамоага чақирилмай қўйди. Масалан тажрибали футболчи Рамин Ризоян терма жамоага жалб этилмаяпти. Бунга сабаб нима? Жаноб Ғаленои катта ўзгаришларга қўл урдими?
- Осиё кубогида Эронга керакли натижа қайд этилмаганидан сўнг бош мураббийимиз жаноб Ғаленои таркибга ёш футболчиларни қўшишни бошлади. Терма жамоа таркибига Амин Ҳазбовий каби ёш футболчилар қўшилди. Эронга янги авлод керак, аммо сиз айтиб ўтган Ризоян ҳали терма жамоага кўп ёрдам бериши мумкин эди. Амир Ғаленои жамоани янгиламоқчи ва шу сабабли ўзгаришлар рўй бермоқда.
- Осиё кубогидан сўнг Ўзбекистон терма жамоасининг икки нафар етакчи футболчиси Остон Урунов ва Жалолиддин Машариповлар Эрон жамоаларига сафига қўшилишди. Икки футболчининг Эрон чемпионатидаги дастлабки мавсумига қандай баҳо берасиз?
- Икки футболчи бундан аввал ҳам бизга таниш бўлган. Урунов "Персеполис"нинг ҳужумдаги энг муҳим футболчисига айланди дея оламан. Машарипов ҳам зўр мавсум ўтказди, аммо унинг жамоаси мавсумни яхши якунлай олмади.
- Эрон Ўзбекистон ўйинига ўз тахминингизни билдириб ўтсангиз? Қайси жамоа ғалаба қозонади ва якуний ҳисоб қандай кўриниш олади?
- Икки жамоа учун қийин учрашув бўлиши аниқ. Менинг фикримча, ўйин натижасини "Озодий" стадионига ташриф буюрадиган мухлислар сони ҳал этади. Агар стадион тўлса, Эрон терма жамоасининг ўзига бўлган ишончи янада ортиши аниқ.
Абдулвосит Бектемиров суҳбатлашди
“Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди