Эрон терма жамоаси бош мураббийи Амир Ғалинои ЖЧ-2026 саралаш босқичи доирасидаги Ўзбекистонга қарши ўйиндан кейин (0:0) ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"Сўнгги сонияларга қадар қўллаб-қувватлагани учун мухлисларга миннатдорчилик билдираман. Шогирдларимга ҳам алоҳида раҳмат айтмоқчиман. Гонконгга қийин шароитда 20 соатлик парвоз амалга оширди, бу кўпчилликка ўз таъсирини ўтказди. Қолаверса, чемпионат якунига етиб, кўпчилик таътилга чиққанди. Шунга қарамай, ҳар икки ўйинда бор кучини намойиш этган футболчиларга ташаккур изҳор қиламан. Биринчи бўлимда яхши ўйнай олмадик, бунга чарчоқ сабаб бўлиши мумкин. Иккинчи бўлимда эса вазиятларни голга айлантира олмадик.
Биз яхши ўйнадик, бироқ кейинги босқичда бундан яхшироқ ўйин намойиш этишимиз керак. Ўзбекистонни сўнгги йилларда футболга яхши сармоя киритиб, салмоқли натижаларга эришаётганини айтиб ўтиш жоиз. Ўзбекистон ўсишга эришди. Эронда тўп тепаётган икки нафар футболчи чемпион ва вице-чемпионга айланди", — деди эронлик мутахассис. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди