Португалиялик мураббий Фернанду Сантуш Озарбайжон терма жамоаси бош мураббийига айланди. Бу ҳақда Озарбайжон футбол федерацияси (АФФА) хабар бермоқда.
69 ёшли мутахассис билан шартнома муддати маълум қилинмади. Унга 2028 йилги Европа чемпионати саралаш босқичида муваффақиятли иштирок этиш вазифаси қўйилди, дейилади хабарда.
Апрель ойида Сантуш Туркиянинг "Бешиктош" клуби бош мураббийлигидан кетган эди. Бунгача португалиялик бир қатор Греция ва Португалия жамоалари, жумладан, "Порту" ва "Бенфика"да ишлаган. Бундан ташқари у Португалия билан Европа чемпионати ва Миллатлар лигасида ғалаба қозонган.
Эслатиб ўтамиз, Озарбайжон терма жамоаси Евро-2024 саралашининг "F" гуруҳида 7 очко билан тўртинчи поғонани банд этган ва Европа чемпионати йўлланмасини қўлга кирита олмаган. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди