date
views 376

Эрали ва Абдурозиқнинг жанг санаси маълум бўлди

Эрали ва Абдурозиқнинг жанг санаси маълум бўлди
6 июль куни Дубай шаҳрида ташкил этилувчи "Social Knockout 3" турнирида ўзбекистонлик барчага таниш блогер Эрали Бойқобилов тожикистонлик Абдурозиққа қарши ниҳоят жанг киладиган бўлишди.

Улар ўртасида турли хил шоулар ва нигоҳлар тўқнашувини ўтказишди. Охир-оқибат жанг белгиланди. Биз ушбу жанг юзасидан Эралининг мураббийи Эҳсон Нормуҳаммедов билан боғландик.

- Ҳа, 6 июль куни Дубайда жанг қиламиз. Тўғриси, гонорарлар ҳақида маълумотга эга эмасман. Тўғрироғи бугун кечга ёки эртага ҳал бўлади. Бу борада Ўзбекистон панкратион ва грепплинг ассоциацияси раиси ўринбосари Афзал Юнусов музокара олиб бормоқда. Катта эҳтимол билан бокс қонун-қоидаси бўйича жанг ўтказамиз. Янада батафсил маълумотлар тез орада маълум бўлади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Эрали ва Абдурозиқнинг жанг санаси маълум бўлди