Ҳакам тўп дарвозага кириб, тўр тешигидан чиқиб кетганини пайқамасдан русларнинг голини ҳисобламади


19 ёшгача бўлган қизлар ўртасидаги Евро-2017 саралаш мусобақасидан ўрин олган Исроил – Россия (1:1) учрашувини бошқарган ҳакам русларнинг ҳаққоний голини ҳисобламади, дейилади "Кун" нашрида.
Иккинчи бўлим вақтида, ҳисоб 0:0 эканида, россияликлар тезкор ҳужумда гол уришга муваффақ бўлди. Валерия Зарубинанинг зарбасидан кейин тўп дарвозага кириб, тўр тешигидан чиқиб кетди. Бош ҳакам эса буни пайқамай қолди ва голни инобатга олмади.
Учрашув 1:1 ҳисобида якунланди. Россия футбол иттифоқи бу ўйин натижаси юзасидан расмий шикоят ёзди.
УЕФА ташкилоти яқин орада бу вазиятни ўрганиб чиқиб, ўз қарорини эълон қилиши кутилмоқда.






























Изоҳлар 0
…