Европа чемпионати-2024нинг илк ўйини мезбон Германия ва Шотландия ўртасида бўлиб ўтди. Голларга бой ўтган учрашувда немислар 5:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Учрашувни юқори темпда бошлаган мезбонлар 11-дақиқадаёқ ҳисобни очди. Йозуа Киммихнинг ўнг қанотдан узатиб берилган тўпинини Флориан Вирц қабул қилиб олди ва дарвозага аниқ йўллаб ҳисобни очди. Голдан кейин Нагельсман шогирдлари ҳужумга янада зўр берди. Орадан 7 дақиқа ўтиб, Жамал Мусиала орадаги фарқни иккитага ошириб қўйди.
Иккинчи голдан кейин ўйин нисбатан марказроқда кечди. Бироқ бўлим сўнггига бориб, "машина" яна олдинга ўтди. Ҳужумлардан бирида жарима майдончасчи ичида Илкай Гюндоган Райан Портес томонидан йиқитилди ва баҳсни бошқариб бораётган Клеман Тюрпен томонидан қизил карточка билан жазоланди ва дарвозага 11 метрли жарима белгиланди. Пенальтини Кай Ҳаверц аниқ амалга оширди - 3:0.
Иккинчи бўлимнинг 63-дақиқасида Хаверц ва Вирц ўрнига Фюллькруг ва Сане майдонга тушди. 68-дақиқада Мусилананинг жарима майдончаси ичига берган тўпи пала-партишликда Фюллькругга келиб тушди. 31 ёшли ҳужумчи имкониятдан фойдаланиб, тўпни дарвозанинг олис бурчагига жойлаб қўйди - 4:0. "Боруссия" ҳужумчиси 76-дақиқада гол киритган эди, бироқ ушбу вазият офсайд деб топилди.
87-дақиқада шотландлар сардори Эндрю Робертсоннинг жаримадан узатган тўпидан сўнг тўп "рекашет" ҳолатида Рюдигерга тегиб, ўз дарвозасига кириб кетди. 87-дақиқада Крооснинг ўрнига майдонга тушган Эмре Жан иккинчи таймга қўшиб берилган дақиқаларнинг сўнгида 16-ҳудуддан аниқ зарба йўллаб, ҳисобни 5:1 кўринишига олиб келди. "Man of the match", яъни учрашувнинг энг яхши ўйинчиси Жамал Мусиала бўлди.
Маълумот учун, Германия терма жамоаси навбатдаги учрашувни 19 июнь куни Венгрияга қарши ўтказади, Шотландия эса 20 июнда Швецария билан беллашади.
Мазкур турнирнинг илк кунидан статистикалар ва рақамлар:
- Биринчи гол: Флориан Вирц
- Биринчи ассист: Жошуа Киммих
- Биринчи сариқ карточка: Роберт Андрих
- Биринчи қизил карточка: Райан Портес
- Биринчи пенальтидан гол: Кай Хаверц
- Мазкур баҳс Юлиан Нагельсманн учун дастлабки йирик турнирнинг бошланиши ҳисобаланади. У терма жамоани қабул қилиб олганидан сўнг катта ишонч билдирилди ва шартномаси янгиланди. Шу тариқа, Нагельманн Еврода устозлик қилган энг ёш мураббий бўлди. У 36 баҳорни қаршилаган.
- 21 ёшли Флориан Вирц Германия терма жамоаси тарихидаги Евродаги энг ёш гол муаллифига айланди. Шунингдек, у Европа чемпионатида биринчи гол муаллифи бўлган энг ёш футболчига айланди.
- Европа чемпионатлари тарихида очилиш ўйинларидаги энг йирик ҳисоб қайд этилди, 5:1.
- Евро тарихида биринчи марта 22 ёшгача бўлган икки футболчи битта жамоа сафида бир ўйинда гол уришди. Булар Вирц ва Мусила.
- Германия илк бор Европа чемпионатида биринчи бўлимда рақиб дарвозасини 3 бора ишғол қилди.
- Тони Кроос майдонда 80 дақиқа ҳаракат қилди: 102 та узатмадан 101 таси аниқ. 99 фоиз аниқ.
«Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди