Халқаро футбол уюшмалари федерацияси – ФИФА дунё мамлакатлари терма жамоаларининг янги рейтинг жадвалини эълон қилди.
Дунёнинг 210 та мамлакати терма жамоаси киритилган рўйхатни амалдаги жаҳон чемпиони – Лионель Месси бошчилигидаги Аргентина бошқариб турибди.
Бу гал кучли учликда ўзгариш бўлмади. Иккинчи поғона Франция терма жамоасига насиб қилган бўлса, Бельгия учинчи поғонадаги жойини сақлаб қолди.
Кўпинчи биринчи қаторда қайд этилишига кўникиб қолганимиз Бразилия терма жамоаси англияликларни пастга суриб, бир поғона кўтарилди ва дунё рейтингида тўртинчи жамоа мавқеини эгаллаб турибди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси рейтингда кўтарилишда давом этмоқда. 2023 йилни 68-ўринда якунлаган ҳамюртларимиз 2024 йилнинг биринчи ярмида барқарор ўсишга эришяпти. Июнь ойи учун мўлжалланган рейтингда Сречко Катанец шогирдлари яна икки поғона юқорилаб, 62-қаторга чиқиб олди.
Таъкидлаш жоизки, футболчиларимиз июнь ойида иккита учрашув ўтказди. 2026 йилги жаҳон чемпионати саралаш мусобақаси доирасида Тошкентдаги баҳсида Туркманистонни 3:1 ҳисобида енгган бўлса, Эрон майдонидан голсиз дуранг билан қайтди.
Ўзбекистон миллий терма жамоасининг мағлубиятсиз серияси 15 та учрашувга етди. Ҳамюртларимиз сўнгги бор ўтган йилнинг сентябрида АҚШ терма жамоасига қарши сафардаги ўртоқлик учрашувида 0:3 ҳисобида енгилган.
Ундан кейинги 15 та учрашувдан ўнтасида Туркманистон ва Гонконгни икки маротабадан, Таиланд, Ҳиндистон, Фаластин, Қирғизистон, Хитой ва Вьетнамни бир мартадан мағлубиятга учратди. Шунингдек, Мексика, Қатар, Сурия ва Эрон билан икки бор дуранг ўйнади.
Бугунги кунда Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида энг кўп гол урган футболчи Элдор Шомуродов ҳисобланади. 28 ёшли форвард жами 73 та учрашувда рақиблар дарвозасини 40 маротаба ишғол қилди.
Шунингдек, терма жамоага бир йил муқаддам қўшилган Аббосбек Файзуллаев ҳозирги таркиб ва Марказий Осиёнинг энг қимматбаҳо ўйинчисига айланган.
Трансферларга ихтисослашган transfermarkt.world портали экспетлари 20 ёшли ҳужумкор футболчини 6 миллион еврога баҳоламоқда. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»