
«Данди Юнайтед» жамоаси дарвозабони Кэмми Белл Шотландия чемпионшипи доирасида «Данфермлайн» жамоасига қарши кечган учрашувда 23 дақиқа ичида 3 марта ўз дарвозасига йўлланган пенальти зарбаларини қайтарди.
9-дақиқада Белл Гэвин Райлининг, 27-дақиқада Ники Кларкнинг, 5 дақиқа ўтиб эса Пол Макмалланнинг зарбаларини бартараф этган.
Натижада «Данди Юнайтед» ушбу учрашувда 3:1 ҳисобида ғалаба қозонган.
Шотландия иккинчи дивизиони ҳисобланадиган ушбу чемпионатнинг 5 туридан кейин «Данди» 8 очко тўплаган ҳолда тўртинчи ўринда бормоқда. Ўтган мавсум якунига жамоа Шотландия Премьер-лигасидан тушиб кетганди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг