Харри Кейн "Евро-2024" доирасидаги Англия ва Словения ўйиндан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"Мусобақа бошланишидан аввалги асосий мақсадимиз гуруҳда биринчи ўринни эгаллаш ва нимчорак финалда осонроқ рақибга рўбаро келиш эди.
Ўйлайманки, олдинги ўйинларга қараганда анча яхши ҳаракат қилдик. Шунчаки, ҳужумларни якунлай олмадик, аммо кейинги беллашувни интиқлик билан кутяпмиз. Келаси ўйинларда вазиятлардан максимал фойдаланамиз.
Захирадан майдонга тушган йигитлар анча темп қўшди. Бу бизга жуда зарур эди. Терма жамоа учун ҳар ким ўз ҳиссасини қўшиши керак.
Мусобақадаги барча ўйинлар мураккаб. Биз ҳам бир неча қийин учрашувларни ўтказдик. Шунга қарамай, плей-офф йўлланмасини қўлга киритдик. Олдинда бизни жиддий синов кутмоқда. Шундай бўлса-да, курашни давом эттириш учун кучимиз етарли", - деди Англия терма жамоаси сардори "ITV"га берган интервьюсида.
Эслатиб ўтамиз, 30 ёшли ҳужумчи ушбу мусобақада 3 ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол уришга муваффақ бўлди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди