
Эрон терма жамоаси бош мураббийи Амир Ғалинои қуръа ва А гуруҳидаги жамоалар ҳақида фикрлари билан ўртоқлашди.
"Дунёда барча мамлакатлар футбол даражаси жиҳатдан бир-бирига яқинлашмоқда. Европа чемпионати мисолида бунга гувоҳ бўляпмиз. Биз қийин гуруҳдан ўрин олдик. Қатар амалдаги Осиё кубоги соҳиби саналади. Ўзбекистоннинг турли ёш тоифалари бўйича эришаётган натижалари ҳам ушбу мамлакат ривожланаётган давлатлар қаторидан жой олганини кўрсатмоқда. БАА ҳам Қатар сингари яқин йиллардан бери футболга сармоя киритиб, яхши жамоа шакллантирмоқда.
Биз саралашда биринчи ўринни эгалладик. Ишончим комилки, гуруҳдаги икки жамоадан бири сифатида жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритамиз ва яхши ўйинлар кўрсатиб, Эрон халқини хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз", - деди мутахассис. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар