361
Александр Крестинин ЖЧ-2026 саралаши ҳақида: "Ўзбекистон ва Эрон гуруҳда фаворитликка асосий даъвогар"
Қирғиз Республикаси собиқ бош мураббийи Александр Крестинин ЖЧ-2026 саралаш босқичи қуръасига ўз муносабатини билдирди.
"Очиқчасига айтганда бу босқичда кучсиз жамоанинг ўзи йўқ. Барча терма жамоалар яхши даражада. Оддий гуруҳлар бўлмади. Жаҳон чемпионатида қатнашишни истаган терма жамоа кучли рақибларни ютиши керак. Қийин ўйинлар, парвозлар, иқлимга мослашиш каби жараёнлар кутиб турибди. Бу ерда меҳмонда очко олиш муҳим ҳисобланади", - дейди Крестинин.
- Ўзбекистонлик мухлислар, мураббийларнинг қуръа натижаларидан кўнгли тўлди. Нима деб ўйлайсиз, Қирғиз Республикаси томони қуръадан қониқиш ҳосил қилдимикин?
- Ўзбекистон рейтингда юқорида, уларга нисбатан ўзини анча хотиржамроқ ва ишончлироқ ҳис қилиши мумкин. Қирғиз Республикаси бу босқичга илк бор чиқди ва улар учун барча рақиблар тенг кучли. Шубҳасиз қийинчиликлар бор. Ташкилотчилик, тўғри тайёргарликка кўп нарса боғлиқ.
- Ўзбекистон - Қирғиз Республикаси уй-сафар ўйинлари қандай ўтади деб ўйлаяпсиз?
- Қўшнилар тўқнашуви доим қизиқарли ўтган. Мухлислар ажойиб даражада қўллаб-қувватлайди. Ўйинлар босим остида ўтади.
- Гуруҳ фаворити?
- Қоғозда ким фаворитлиги барчага маълум. Лекин футболда олдиндан айтиб бўлмайдиган жиҳатлар бор. Бир томондан рейтингга қараш керак, қолган ҳаммаси майдонда ҳал бўлади. Ўзбекистон, Эрон фаворитликка асосий даъвогар. Қолганларни ҳам ҳисобдан чиқармаслик керак.
- Тўғри-тўғридан 2 та жамоа кейинги босқичга йўлланма олади. Асосий рақобатчилар кимлар?
- Қатар амалдаги Осиё чемпиони. Эрон, Қатар, Ўзбекистон қоғозда катта имкониятга эга. 1-2 ўринга шу учта терма жамоа курашса керак. 3-ўринга ҳаммада имконият тенг. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Путин Украинадаги объектга баллистик ракета зарбаси берилганини эълон қилди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар