22:34 / 27.06.2024
144

Суперлига. “Пахтакор” “Бунёдкор”ни мағлуб этди, “Нефтчи” “Локомотив” билан дуранг ўйнади

Суперлига. “Пахтакор” “Бунёдкор”ни мағлуб этди, “Нефтчи” “Локомотив” билан дуранг ўйнади
Фото: ПФЛ
Футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасининг 13-туридан ўрин олган икки ўйин 27 июнь, пайшанба куни бўлиб ўтди.

“Пахтакор” ўзида “Бунёдкор”ни қабул қилди. Учрашувнинг 8-дақиқасида Драган Черан “шерлар”ни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Қолган дақиқаларда дарвозалар ишғол этилмади ва “Пахтакор” кичик ҳисобдаги ғалабани расмийлаштирди.

Куннинг яна бир ўйинида “Нефтчи” “Локомотив” билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади. Фарғоналиклар сафида Норчаев гол муаллифи бўлган бўлса, “темирйўлчилар” таркибида Абдунабиев дарвозани ишғол қилди.

Бугунги баҳслардан сўнг турнир жадвали қуйидагича кўриниш олди:

Фото: ПФЛ
Суперлига
13-тур

27 июнь, пайшанба
“Пахтакор” – “Бунёдкор” 1:0
Гол
: 1:0 — 8 Черан
“Пахтакор”: 12. Владимир Назаров, 2. Беҳруз Асқаров, 3. Шаҳзод Азмиддинов, 5. Муҳаммадқодир Ҳамралиев, 7. Ҳожиакбар Алижонов, 8. Диёр Холматов, 10. Драган Черан, 17. Достонбек Ҳамдамов, 22. Умар Адҳамзода, 27. Сардор Собирхўжаев, 33. Дониёр Абдуманнопов (31. Муҳаммадали Усмонов, 69).
“Бунёдкор”: 1. Марин Любич, 4. Нажмиддин Нормуродов, 5. Момчило Рашо, 7. Суҳроб Иззатов, 11. Темурхўжа Абдухолиқов, 17. Оллоберган Каримов, 22. Усмонали Исмоналиев, 57. Амир Тўрақулов, 66. Азизбек Тўлқинбеков, 78. Тоҳир Тўхтасинов, 92. Тони Йович (77. Музаффар Олимжонов, 68).
Огоҳлантириш: Сардор Собирхўжаев (56).

“Нефтчи” – “Локомотив” 1:1
Голлар
: 1:0 — 49 Норчаев, 1:1 — 74 Абдунабиев.
“Нефтчи”: 35. Санжар Қувватов, 9. Ҳусайн Норчаев, 11. Жавоҳир Қаҳрамонов (7. Жасур Жалолиддинов, 46), 14. Хуршид Мухторов, 17. Санжар Қодирқулов, 20. Анвар Ғофуров, 21. Мухсин Убайдуллаев, 24. Ғуломхайдар Гулямов (8. Кетелин Карп, 55), 70. Аббос Ғуломов (55. Манучеҳр Сафаров, 80), 77. Билолхон Тошмирзаев (19. Мирзоҳид Ғофуров, 70), 99. Нсунгуси Эффионг (18. Михай Роман, 70).
“Локомотив”: 32. Суҳроб Султонов, 2. Абдулазизхон Абдурашидов, 4. Иван Рогач, 11. Иззатилла Абдуллаев (29. Қувончбек Абраев, 60), 14. Дилшод Комилов, 15. Жасурбек Ҳакимов (7. Сардор Абдунабиев, 69), 22. Муҳаммаданас Ҳасанов, 26. Абдуллоҳ Йўлдошев, 27. Собит Синдаров, 70. Абубакрризо Турдиалиев, 77. Лазизбек Мирзаев.
Огоҳлантиришлар: Собит Синдаров (59), Манучеҳр Сафаров (81), Хуршидбек Мухторов (85).

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Суперлига. “Пахтакор” “Бунёдкор”ни мағлуб этди, “Нефтчи” “Локомотив” билан дуранг ўйнади