22:14 / 28.06.2024
98

Суперлига. “Сўғдиёна” “Динамо”дан устун келди, “Қизилқум” “ОКМК” устидан ғалаба қозонди

Суперлига. “Сўғдиёна” “Динамо”дан устун келди, “Қизилқум” “ОКМК” устидан ғалаба қозонди
Фото: ПФЛ
Футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасининг 13-туридан ўрин олган икки ўйин 28 июнь, жума куни бўлиб ўтди.

“Сўғдиёна” “Динамо”га қарши майдонга тушди. Учрашувнинг 8-дақиқасида Владимир Ёвович ҳисобни очди. 18-дақиқада Шоҳруҳбек Абдураҳмонов ҳисобни ишончли кўринишга олиб келди. Бўлим охирида эса Журани Ферреира ҳисобни қисқартирди.

Иккинчи бўлим бошида самарқандликлар яна бир бор гол урди. 53-дақиқада Санжар Шоаҳмедов мувозанатни тиклади. 65-дақиқада Хондамир Мустафоқулов жиззахликларнинг учинчи голига муаллифлик қилди.

Ўйин охирида Самандар Синдаров ҳам ўз номини таблога ёздириб қўйди ва “Сўғдиёна” 4:2 ҳисобидаги ғалабани расмийлаштирди.

Куннинг яна бир ўйинида “Қизилқум” “ОКМК” билан баҳс олиб борди. Учрашувнинг биринчи бўлимида дарвозалар ишғол этилмади. Иккинчи бўлим ўрталарида олмалиқликлар аъзоси Ойбек Рустамов қизил карточка олиб, майдонни тарк этди. 84-дақиқада эса Элгужа Лобжанидзе гол уриб, навоийликларга 3 очко олиб келди.

Суперлига
13-тур

28 июнь, жума
“Сўғдиёна” – “Динамо” 4:2
Голлар
: Владимир Ёвович, 8 (1:0), Шоҳруҳбек Абдураҳмонов, 18 (2:0), Журани Феррейра, 45 (2:1), Санжар Шоаҳмедов, 53 (2:2), Хондамир Мустафоқулов, 65 (3:2), Самандар Синдаров, 90+5 (4:2).
“Сўғдиёна”: 27. Милан Митрович, 2. Сардор Қулматов, 3. Исломжон Қобилов, 8. Владимир Йовович (9. Самандаржон Мавлонқулов, 62), 10. Шохрухбек Абдураҳмонов (5. Жасурбек Ёқубов, 62), 11. Зоран Петрович, 14. Люпче Дориев, 15. Хондамир Мустафоқулов, 28. Станислав Андреев, 32. Нодиржон Сойибов, 33. Олег Зотеев.
“Динамо”: 13. Равшанбек Ягудин, 3. Улуғбек Абдуллаев (9. Ҳумоюнмирзо Иминов, 69), 4. Одилбек Абдумажидов (29. Владимир Козак, 69), 7. Франсис Нарх, 10. Жоэл Кожо, 17. Салим Мустафоев, 18. Дилшод Раҳматуллаев (22. Санжар Шоаҳмедов, 46), 20. Юрани Франциско Феррейра, 21. Анваржон Ҳожимирзаев, 30. Абубакир Мўйдинов (8. Хислат Халилов, 69), 44. Душан Мийич.
Огоҳлантиришлар: Нодиржон Сойибов (48), Сардор Қулматов (63), Олег Зотеев (77).
Четлатиш: Сардор Қулматов (84).

“Қизилқум” – “ОКМК” 1:0
Гол
: Элгужа Лобжанидзе, 84 (1:0).
“Қизилқум”: 12. Роберт Озолс, 7. Даврон Анваров (27. Шаҳбоз Жўрабеков, 76), 8. Гиорги Кухианидзе (79. Диёр Раҳматиллоев, 76), 10. Элгуджа Лобжанидзе, 13. Николай Тарасов, 17. Муҳаммадали Ғиёсов, 22. Шаҳзодбек Раҳматуллаев, 23. Самандар Шукуриллаев, 25. Азизбек Усмонов, 71. Жамолиддин Убайдуллоев (4. Илҳомжон Ваҳобов, 65), 77. Файзуллобек Жуманқўзиев.
“ОКМК”: 1. Валижон Раҳимов, 2. Акрамжон Комилов, 3. Сардор Раҳмонов, 4. Миржамол Қосимов (5. Гиорги Папава, 46), 7. Дилшодбек Аҳмадалиев, 10. Хуршид Ғиёсов, 15. Ойбек Рустамов, 18. Азиз Холмуродов (9. Рубен Санчес Перез, 82), 20. Ислом Тўхтахўжаев, 28. Арихиро Сентоку, 99. Иракли Рухадзе (77. Нодирбек Абдураззоқов, 46).
Огоҳлантиришлар: Иракли Рухадзе (15), Гиорги Кухианидзе (30), Николай Тарасов (50), Даврон Анваров (55), Гиорги Папава (65), Сардор Раҳмонов (75), Азизбек Усмонов (82).
Четлатиш: Ойбек Рустамов (72).

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Суперлига. “Сўғдиёна” “Динамо”дан устун келди, “Қизилқум” “ОКМК” устидан ғалаба қозонди