"Навбаҳор" Самвел Бабаян билан хайрлашди. Бу ҳақида "лочинлар" расмий сайти эълон қилди.
"Навбаҳор" бош мураббийи Самвел Бабаяннинг соғлигида муаммолар юзага келганлиги ва даволаниш кўп вақтни талаб этиши боис, "Навбаҳор" клуби раҳбарияти ҳамда жамоа бош мураббийи ўртасидаги ўзаро келишувга асосан, Самвел Бабаяннинг клуб билан тузилган шартномаси бекор қилинди.
Биз Самвел Вячеславовичга “Навбаҳор”даги фаолияти учун миннатдорчилик билдириб, тезроқ шифо топиши, кейинги фаолиятида эса омад ёр бўлишини тилаймиз" - дейилади "Навбаҳор" сайтида эълон қилинган хабарда.
Маълумот учун, Бабаян 2021 йилги мавсум якунланганидан сўнг наманганликлар бошқарувига келганди. Унинг қўл остида «лочинлар» ортда қолган 2,5 йил давомида Суперлигада 64 та ўйин ўтказиб, 33 ғалаба, 20 дуранг ва 11 мағлубиятни қайд этишди. Тўплар нисбати 83:45 ни ташкил қилди.
Бу мавсумда «Навбаҳор» Суперлигада 12 та баҳсда 19 очко тўплаб, 5-ўринда бормоқда. Жамоа 5 ўйиндан бери ғалаба нималигини билмаяпти. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади