12:01 / 30.06.2024
98

UFC 303. Алекс Перейра Иржи Прохазкани "музлатиб" қўйди!

UFC 303. Алекс Перейра Иржи Прохазкани "музлатиб" қўйди!
АҚШнинг Лас Вегас шаҳрида UFC 303 турнири якунига етди.

Турнирнинг асосий жанги ярим оғир вазн тоифасида вакиллари Алекс Перейра ва Иржи Прохазка ўртасида кечди.

Перейра 2-раунд бошида Иржини техник нокаутга учратди.

Қайд этиб ўтиш жоиз, бу иккала жангчи ўртасидаги иккинчи жанг ҳисобланади. 2023 йилнинг ноябрида Алекс айнан Прохазкани мағлуб этиб, ярим оғир вазн тоифасидаги камарни қўлга киритган эди.

Яна бир асосий жангда Ден Иге (18-8) Диэго Лопесга (25-6) очколар эвазига мағлуб бўлди.

Турнирнинг бошқа жанглари натижалари:
- Энтони Смит (38-20) Роман Долидзега (13-3) ҳакамлар қарори эвазига мағлуб бўлди;
- Майра Буэно Сильва (10-4-1) Мейси Чиассонга (10-3) техник нокаут эвазига мағлубиятга учради;
- Иэн Герро (15-0) Майкл Пейж (22-3) устидан ҳакамлар қарорига кўра ғалаба қозонди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » UFC 303. Алекс Перейра Иржи Прохазкани "музлатиб" қўйди!