Фото: “Насаф”
Футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасининг қолдирилган 5-туридан ўрин олган ўйинлар 30 июнь, якшанба куни бўлиб ўтди.
“Насаф” ўзида “Навбаҳор”ни қабул қилди. Учрашувнинг 4-дақиқасида Гиорги Никабадзе ҳисобни очди. 9-дақиқада Бобур Абдухолиқов ҳисобни тенглаштирди. Орадан 4 дақиқа ўтиб, Фаррух Сайфиев наманганликларнинг иккинчи голига муаллифлик қилди. 34-дақиқада Шерзод Насруллаев мувозанатни тиклади.
Иккинчи бўлимда ҳам жамоалар ҳужумкор ўйин намойиш этди. 65-дақиқада эса қаршиликлар дарвозабони Абдувоҳид Неъматов пенальтидан унумли фойдаланиб, жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди. Қолган дақиқаларда дарвозалар ишғол этилмади ва “Насаф” учрашувда ғалаба қозонди.
Шу тариқа, Бердиев шогирдлари турнир жадвалида етакчига айланиб олди.
“Олимпик” сафарда “Металлург” устидан 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Меҳмонлар сафида Иброҳим Ибрагимов ҳет-трик қайд этган бўлса, Отабек Жўрақўзиев битта гол муаллифига айланди. Бекободликлар таркибида Марко Миличкович ўз номини таблога ёздириб қўйди.
Фото: “Олимпик”
Суперлига
5-тур
30 июнь, якшанба
“Насаф” – “Навбаҳор” 3:2
Голлар: Гиорги Никабадзе, 4 (0:1), Бобур Абдухолиқов, 9 (1:1), Фарруҳ Сайфиев, 13 (1:2), Шерзод Насруллаев, 34 (2:2), Абдувоҳид Неъматов, 65 пен (3:2).
“Насаф”: 35. Абдувоҳид Неъматов, 5. Ғолиб Ғайбуллаев, 6. Муродбек Раҳматов (8. Зафармурод Абдираҳматов, 46), 7. Акмал Мозговой, 10. Бобур Абдихолиқов, 14. Шароф Муҳитдинов (88. Марко Станоевич, 58) 22. Игор Голбан, 27. Ислом Кенжабоев (44. Шаҳзод Акрамов, 75), 28. Шуҳрат Муҳаммадиев, 30. Темур Чогадзе (9. Жавоҳир Сиддиқов, 75), 34. Шерзод Насруллаев.
“Навбаҳор”: 1. Ўткир Юсупов, 6. Иброҳим Йўлдошев (11. Асадбек Собиржонов, 77), 7. Азимжон Аҳмедов, 8. Сияваш Ҳақназари, 10. Жамшид Искандеров, 13. Филип Иванович, 17. Русланбек Жиянов, 21. Гиорги Никабадзе, 23. Йован Жокич, 34. Фарруҳ Сайфиев, 77. Аброрбек Исмоилов.
Огоҳлантиришлар: Акмал Мозговой (14), Гиорги Никабадзе (21), Йован Жокич (23), Шуҳрат Муҳаммадиев (29), Темур Чогадзе (36), Азим Аҳмедов (52), Ислом Кенжабоев (54).
“Металлург” – “Олимпик” 1:4
Голлар: Иброҳим Ибрагимов, 6 (0:1), Отабек Жўрақўзиев, 10 (0:2), Марко Миличкович 19 (1:2), Иброҳим Ибрагимов, 31 (1:3), Иброҳим Ибрагимов, 57 (1:4).
“Металлург”: 35. Раҳимжон Давронов, 4. Керим Палич, 7. Сардор Абдураимов (8. Искандар Шайкулов, 46), 10. Шаҳзод Убайдуллаев (88. Сирожиддин Қўзиев, 46), 11. Далер Шарипов, 14. Аброр Тошқўзиев, 15. Аббос Отахонов (20. Мирғиёс Сулаймонов, 64), 22. Шаҳзодбек Ғофурбеков, 24. Даврон Эргашев, 31. Марко Миличкович, 33. Иван Ёсович.
“Олимпик”: 13. Ҳамидилло Абдунабиев, 2. Саидазамат Мирсаидов (70. Муҳаммадбобир Мўйдинов, 46), 7. Иброҳим Ибрагимов, 8. Нодир Абдихолиқов (16. Риан Исламов, 65), 10. Фарруҳ Мухторов, 11. Отабек Жўрақўзиев (15. Муҳсин Бозоров, 75), 18. Акбар Абдирасулов, 19. Аҳмадилло Муқумжонов (29. Александр Зевадинов, 65), 21. Муҳаммадазиз Иброҳимов, 22. Шаҳзод Тоиров, 37. Алишер Одилов.
Огоҳлантиришлар: Шаҳзодбек Ғофурбеков (7), Аббос Отахонов (12), Сардор Абдураимов (37), Шаҳзод Тоиров (39), Акбар Абдирасулов (58).
Четлатиш: Искандар Шайкулов (78). “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди