date
views 158

Тимур Кападзе: "Йигитлар вазифани яхши ва тўғри бажаришди"

Тимур Кападзе: "Йигитлар вазифани яхши ва тўғри бажаришди"
Суперлига 5-тур доирасидаги "Металлург" – "Олимпик" (1:4) ўйинидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Тимур Кападзе матбуот анжуманида иштирок этди.

"Йигитлар яхши ўйин кўрсатишди. Ўйинга тайёргарлик кўриб, "Металлург"ни ўрганиб чиққандик. Йигитлар вазифани яхши ва тўғри бажаришди. "Металлург"га кейинги ўйинларда омад тилайман. Жамоа ёмон эмас. Турнир жадвалидаги ҳозирги вазият "Металлург" учун мос эмас.

- Саидазамат Мирсаидовда жароҳат бормиди? У эрта алмаштирилди...
- Ҳа, унда озгина жароҳат бор эди. Баъзи вазиятларда унинг жароҳати ҳалал бериб қолди.

- ОТЖ футболчилари учун алоҳида кўрсатмалар беряпсизми?
- Йўқ, бу футбол. Кимнидир асрайман деб балки ўйинга қўймасман, лекин барибир машғулотлар ҳам бор. Барча пешонасида борини кўради. Футболчилар ўзига яхши қарай олса, жароҳатлар бўлмайди.

- Олимпия терма жамоасига номзодларнинг кўпи ўзини яхши кўрсатмоқда. Масалан Абдувоҳид Неъматов, Ҳамидилло Абдунабиев, Иброҳим Ибрагимов, Отабек Жўрақўзиев...
- Бу биринчи навбатда ўзлари учун яхши. Футболчи сифатида обрўси ва нархи ўсади. Яхши ўйнайдиган футболчилар кўп булса яхши. Бу ўз навбатида менга ҳам таркиб масаласида қийинчиликлар туғдиради. Бу борада биз мураббийлар штаби билан бирга хулоса чиқарамиз. Уларнинг ўйини ўзлари ва жамоа учун яхши. ОТЖ учун қай даражада яхши тайёргарлик кўришса, ўйинимиз ҳам яхшироқ бўлади. Бу мен учун ёқимли бошоғриқ.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Тимур Кападзе: "Йигитлар вазифани яхши ва тўғри бажаришди"