![Шахмат бўйича 4 миллион долларлик мусобақа нега ўтказилмайдиган бўлди?](/uploads/posts/2024-07/xd1555fa529_screenshot202024-07-0120121320-izn-eqdv.webp.pagespeed.ic.64V4pKOCCE.webp)
Фото: “Chess.cом”
Германиялик тадбиркор Вадим Розенштейн томонидан ташкиллаштирилаётган, мукофот жамғармаси 4 миллионни ташкил этган WR Chess Masters High Roller мусобақаси ўтказилмайдиган бўлди.
Маълумот учун, ушбу турнирда Нодирбек Абдусатторов ҳам иштирок этиш ниятини билдирган.
“Афсуски, кутилган WR Chess Masters High Roller тадбири ўтказилмайди. Тўртта шахматчи билан шартномалар тузилган эди, лекин бу сафар амалга ошмади. Шахмат ишқибози сифатида бу тадбирни интиқлик билан кутган эдим.
Биз бу тадбирни ҳақиқатан ҳам ўзига хос ва ажойиб ташкил қилиш учун қўлимиздан келган барча ишни қилдик.
Ташкилотчиликдаги ажойиб меҳнати учун жамоамга, бизни қўллаб-қувватлаган шерикларимиз ва ҳомийларимизга, жонли трансляция қилишга тайёр бўлган Sagarga ва Hyatt меҳмонхонасига чин дилдан миннатдорчилик билдираман”, — дейди Вадим Розенштейн.
Тадбиркор турнирда қатнашишга рози бўлган барча шахматчиларга миннатдорчилик билдирган.
“Умид қиламизки, бизнинг ғоямиз келажакда бошқа ташкилотчиларга шундай турнирларни ўтказишда ёрдам беради”, — дейди Розенштейн.
Мусобақада қатнашиш бадали 1 миллион долларни ташкил этган эди. Яъни ҳар 4 иштирокчи мусобақада қатнашиш учун ташкилотга шунча суммани ўтказиб беради.
Турнирда биринчи ўринни олган шахматчи 2 миллион долларга эга чиқиши белгиланган эди. Иккинчи ўрин соҳиби 1,5 миллион долларни, учинчи ўринни эгаллаган шахматчи эса 400 минг АҚШ долларига эга чиқади.
Турнирда қатнашишга Нодирбек Абдусатторовдан ташқари Ян Непомняши, Фабиано Карауна ҳамда америкалик шахматчи Ҳанс Ниман розилик билдирган эди.
27 июнь куни Ҳанс Ниман турнирда иштирок этмаслигини билдирган.
“Шартнома бўйича келишмовчиликлар туфайли 4 миллион долларлик турнирда қатнашишдан бош тортдим ва тадбир бекор қилинса керак деб ўйлайман. Керакли маблағни ҳозирлаб қўйиб, тайёргарликни бошлаб юборганимни ҳисобга олсак, бу жуда ачинарли. Баъзида ишлар сиз хоҳлагандек бўлмайди. Шунга қарамай, йил давомида бир қатор ноёб ўйинларда иштирок этиш имкониятини интиқлик билан кутяпман”, — деб ёзди Ниэманн ижтимоий тармоқларда.
Маълумот учун, мусобақа 21 ноябрь куни Дюссельдорфдаги (Германия) Hyatt меҳмонхонасида бўлиб ўтиши керак эди. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
![Зеленский Путин билан музокаралар ўтказиш сценарийсини ошкор қилди расм](/uploads/posts/2024-06/xae20cf4f55_photo_2024-06-30_23-00-20-x2tnnwai.webp.pagespeed.ic.trFqvyjuDA.webp)
Зеленский Путин билан музокаралар ўтказиш сценарийсини ошкор қилди
![Эрон Исроилни “қирғин уруши” бошланишидан огоҳлантирди расм](/uploads/posts/2024-06/x0c77a966a8_photo_2024-06-30_17-15-45-mniljc1m.webp.pagespeed.ic.yveIsIGDiP.webp)
Эрон Исроилни “қирғин уруши” бошланишидан огоҳлантирди
![3,99 долларга харид қилинган хумча бебаҳо бойлик бўлиб чиқди расм](/uploads/posts/2024-06/x7e0ccd808d_01.webp.pagespeed.ic.1GqB0e5hak.webp)
3,99 долларга харид қилинган хумча бебаҳо бойлик бўлиб чиқди
![Тошкент вилоятининг Қозоғистон билан чегара ҳудудида 310 метрли ноқонуний туннелни аниқланди (видео) расм](/uploads/posts/2024-07/x2ba7406ae5_photo_2024-07-03_09-55-08.webp.pagespeed.ic.45fX2WNuFb.webp)
Тошкент вилоятининг Қозоғистон билан чегара ҳудудида 310 метрли ноқонуний туннелни аниқланди (видео)
![Шимолий Кореяда сиёсатчилар Ким Чен Ин тасвири туширилган нишонларни тақа бошладилар расм](/uploads/posts/2024-06/xaf15656142_01.webp.pagespeed.ic.zRdIh9cvLr.webp)
Шимолий Кореяда сиёсатчилар Ким Чен Ин тасвири туширилган нишонларни тақа бошладилар
![Жиззахда ўтган II Халқаро мақом санъати фестивалининг энг яхшилари тақдирланди расм](/uploads/posts/2024-07/x054c52e197_01.webp.pagespeed.ic.-XLOj2WQ2I.webp)
Жиззахда ўтган II Халқаро мақом санъати фестивалининг энг яхшилари тақдирланди
![Евро—2024. Англия Словакия устидан иродали ғалабани қўлга киритди (видео) расм](/uploads/posts/2024-06/xd12436f623_gettyimages-2159410121-1024x1024-bdyn-0xw.webp.pagespeed.ic.rhamvLrKSN.webp)
Евро—2024. Англия Словакия устидан иродали ғалабани қўлга киритди (видео)
![Чирчиқда белгиланмаган жойда савдо қилган аёл ўзини ёқиб юбориш билан таҳдид қилди расм](/uploads/posts/2024-07/x7bc38c1ded_photo_2024-07-01_11-23-20.webp.pagespeed.ic.fMX0jPxTXN.webp)
Чирчиқда белгиланмаган жойда савдо қилган аёл ўзини ёқиб юбориш билан таҳдид қилди