
2018-2020 йиллар давомида Наманганнинг "Навбаҳор" клубини бошқарган Андрей Канчельскис ўтган йилдан буён Қирғизистоннинг "Мурас Юнайтед" жамоасида бош мураббий сифатида ишлаб келаётганди.
Россиялик мутахассис бошчилигидаги жамоа сўнгги икки беллашувда мағлуб бўлган. Раҳбарият эса жамоа олдига жорий мавсумда чемпион бўлиш талабини қўйган. Қайд этилишича, мана шу икки муваффақиятсиз натижа унинг кетишига сабаб бўлган. Шундай бўлса-да, истеъфога асосий сабаб клуб билан келиша олмай қолгани каби версиялар ҳам мавжуд.
Маълумот ўрнида, 55 ёшли мутахассис "лочинлар" сафини ҳам келишмовчилик сабаб тарк этганди. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
 Enter
 Хато топдингизми? 
 Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
  
  
  
  
  
  
  
  
  
  
  
  
  
  
 