
Бугун Осиё Чемпионлар лигаси мусобақасининг чорак финал жавоб учрашувларига старт берилади. Сешанба ва чоршанба кунлари ярим финалга йўл олган жамоаларнинг номлари маълум бўлади.
Жумладан, мамлакатимиз шаънини ҳимоя қилаётган Тошкентнинг "Локомотив" жамоаси ўз майдонида БАА нинг "Ал-Айн" клубини қабул қилади.
Яхши биласиз, бу жамоаларининг дастлабки ўйинида 0:0 ҳисоби қайд этилганди. Бугун эса, шиддатли курашларга бой бўлган ўйинга гувоҳ бўламиз.
Эслатиб ўтамиз, учрашув соат 19.00 да пойтахтимиздаги "Бунёдкор" стадионида бошланади.
Барча футбол ишқибозларини ушбу ўйинда вакилларимизни қўллаб-қувватлаб туришга чорлаб қоламиз.
Ушбу тур анонси билан танишинг:
13.09.2016 йил.

Манба: www.fut.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар