date

Париж—2024. Ўзбекистон спорт делегацияси байроқдорлари номи эълон қилинди

Париж—2024. Ўзбекистон спорт делегацияси байроқдорлари номи эълон қилинди
Франциянинг Париж шаҳрида ўтказиладиган ёзги Олимпиада ўйинларининг тантанали очилиш маросимида Ўзбекистон делегациясининг байроқдорлари эълон қилинди.

Унга кўра, бокс бўйича жаҳон чемпиони, Осиё ўйинлари ғолиби Абдумалик Ҳалоков ҳамда қиличбозлик бўйича Осиё ўйинлари ғолибаси, “Шуҳрат” медали соҳибаси Зайнаб Дайибекова Париж—2024 Олимпия ўйинларида Ўзбекистон спорт делегасиясининг байроқдорлари бўлишади.

Эслатиб ўтамиз Париж—2024 Олимпиадаси 26 июлдан 11 августга қадар давом этади.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Код ноаниқ бўлса, расмни янгилаш учун устига босинг
Янгиликлар » Спорт » Париж—2024. Ўзбекистон спорт делегацияси байроқдорлари номи эълон қилинди